Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил 16—17 август кунлари Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ШҲТнинг II Иқтисодий форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ITСВ) хабарига кўра, форумда иштирокчилар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, шу билан бирга ШҲТ маконида алоқаларни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Тадбирларда, шунингдек, ялпи мажлислар, шўъба сессиялари, икки томонлама учрашувлар, «B2B» музокаралари бўлиб ўтади. Форумнинг тадбирларга бой кун тартибида рақамли иқтисодиёт, «яшил» технологиялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, инвестициявий ва саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, бошқа устувор йўналишлардаги шериклик салоҳиятини очиб берилиши кутилмоқда.

ШҲТ Иқтисодий форуми нафақат ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар ва корхоналар вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ШҲТ маконидаги ҳудудларга инвесторларни жалб этиш учун самарали платформага айланиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, биринчи форум 2021 йилнинг 23—24 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди