Самарқандда икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа 4 август куни соат 04:45 атрофида Самарқанд Ғузор А-378 автомобиль йўлининг 55-километрида юз берган. Damas ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида ухлаб қолиши оқибатида у билан бир йўналишда кетаётган «КамАЗ» юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)