Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчасидаги бино кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
2012 йилда қурилган бино 2 қават, 68 та хона ва ертўладан иборат. Бино аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Чилонзор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,13 гектар. Бинонинг майдони — 3 684 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 22,8 млрд сўм. Аризалар 5 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)