• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Instagram жамоасида ишлаш учун Facebook’га таклиф қилишди, лекин мен рад этдим». Amazon ва Google’ни забт этган 29 ёшли ўзбекистонлик IT-мутахассис ҳақида

    IT Park хорижда ишлаётган ўзбекистонлик IT-мутахассиси Фаррух Ҳабибуллаевнинг муваффақият тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Фаррух 29 ёшда. 2012—2016 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг Бизнес-ахборот тизимлари факультетида таҳсил олган.

    Фото: IT Park

    Фото: IT Park

    2017 йилдан 2019 йилгача АҚШнинг Аёва штати Маҳариши менежмент университетида математика ва информатика йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

    Фаррух ҳозирда Google компаниясининг Android Automotive ОS жамоасида дастурий таъминот муҳандиси бўлиб ишлайди. У ўз жамоаси билан биргаликда автомобилларни ҳайдовчилар ва йўловчилар учун хавфсизроқ ва қизиқарлироқ қилиш учун операцион тизимларни ишлаб чиқади.

    Чет элдаги фаолиятининг бошланиши ҳақида

    Фаррухнинг эслашича, у меҳнат фаолиятини Tune Consulting компаниясида катта дастурий таъминот муҳандиси сифатида бошлаган.

    Мен соҳага илк қадамимни Tune Consulting компаниясида қўйдим. 2014 йилдан 2016 йилгача ишладим. «Ўзбекистон темир йўллари» учун чипталарни онлайн сотиш учун дастурий таъминот ва Android иловаси яратилди — деб эслайди Фаррух.

    Ўқишни тамомлагандан сўнг ўз резюмесини АҚШнинг бир нечта компанияларига юборишга қарор қилади ва 15 дан ортиқ компаниялар суҳбатидан ўтади. Сўнг улардан 10 нафари уни ишга таклиф қилади.

    Кўп сонли таклифлар орасидан Фаррух тиббиёт соҳасидаги биоинженерия тадқиқотларига ихтисослашган Сан-Францискодаги Neopeutics компаниясини танлайди.

    Менга олимлар, биоинженерлар билан ишлаш ва ажойиб тадқиқотлар олиб бориш учун шундай қизиқарли лавозим таклиф қилинди. Бу ҳақиқатда ҳаётимдаги энг ажойиб тажриба, — дейди у.

    Neopeutics турли касалликларга даво излайди. Компаниянинг олимлари ва тадқиқотчилари жуда катта миқёсда, петабайт кўламида алгоритмлар ва маълумотлар билан ишлайди.

    У ерда дастурий таъминот муҳандиси сифатида ишлаб, йирик маълумотлар тўпламини сақлайдиган ва қайта ишлайдиган аналитик ва интеллектуал дастурий таъминотни яратади.

    Жамоаси билан биргаликда катта маълумотларни самарали, хавфсиз ва ишончли сақлайдиган ва қайта ишловчи дастурий ечимлар ва алгоритмларни ишлаб чиқади.

    Фаррух ва унинг ҳамкасблари томонидан яратилган дастурий таъминот олимлар ва тадқиқотчиларга тадқиқотни осон, тез ва аниқроқ амалга оширишда ёрдам берди.

    Нима учун айнан АҚШни танлагани ҳақида

    Унда ҳужжатларни расмийлаштириш ва кўчиш билан ҳеч қандай муаммога бўлмаган, ҳамма нарса осон ва тез кечди.

    Виза билан муаммо бўлмади. Аммо АҚШда дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича ишга жойлашиш осон бўлмади. Суҳбат жараёни жуда қийин ва узоқ кечди, негаки мен АҚШдаги бошқа номзодлар билан рақобатлашишга мажбур бўлдим, — деб ёдга олади Фаррух.

    Харажатлар билан боғлиқ масалаларни компания ўз зиммасига олган. Қийин бўлган ягона жиҳат – юрт соғинчи.

    Бошида қийин бўлган. Ватанни тарк этдим, қариндош-уруғлардан, дўстлардан узоқларга кетдим. Чет элда мен доим қариндошларимни, шаҳримдаги қишлоқни, мазали ўзбек таомларини ва яна кўп нарсаларни соғинаман. Аммо бошқа томондан, бошқа дунёга шўнғиш ва ўзингдан фарқли маданият билан танишиш қизиқ эди, — дейди у.

    Фаррух нима учун АҚШни танладингиз, деган саволга, «энг аввало имкониятлар ҳақида ўйладим», деб жавоб берди.

    Унга кўра, Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери "имконият" сўзининг синонимига айланган, айниқса, мартаба ҳақида гап кетганда. Ҳақиқатан ҳам профессионал ўсиш учун шароитлар мавжуд.

    Шунингдек, у АҚШда малакали IT-мутахассислар учун миллионлаб иш ўринлари мавжудлигини ва энг муҳими, мамлакатда дастурий таъминот муҳандисларининг маоши энг юқори эканини таъкидлайди.

     

    Масалан, Нью-Йоркда 5 йиллик тажрибага эга бўлган дастурий таъминот муҳандисларига йилига миллион доллардан ортиқ пул тўлайдиган компаниялар бор. Бундан ташқари, иш муҳити жуда қулай ва жадвал мослашувчан.

    Компаниялар соғлиқ суғуртаси, куннинг исталган вақтида бепул овқатланиш, АҚШнинг исталган жойидан ишлаш имконияти ва бошқалар каби кўплаб имтиёзларни тақдим этади.

    Фаррухнинг сўзларига кўра, Сан-Франсиско, Калифорния энг зўр танлов эди, чунки IT муҳити ва маданияти бошқа шаҳарларга қараганда яхшироқ.

    Аммо яна бир факт шаҳарни танлашга таъсир қилди: у Сан-Франсисконинг иқлимини жуда яхши кўради, чунки у ер иссиқ ва бу, ўз навбатида, Фаррухнинг унинг қуёшли юртини эслатади.

    Муваффақият сари йўл

    Neopeutics компаниясида бир йилдан ортиқ дастурий таъминот муҳандиси сифатида ишлаган Фаррух Zume стартапига ўтиб кетди ва у ерда роботлар ва коботлар учун дастурий таъминот яратди.

    Шундан сўнг у бир муддат Amazon’да ишлади. Amazon’да у Prime Video жамоасида 100 дан ортиқ муҳандис ва менежерлар билан ишлаган.

     

    Юз миллионлаб Amazon Prime Videо обуначилари ва мижозларини қўллаб-қувватлаш учун кенгайтириладиган ва ишончли веб-стриминг хизматларини ишлаб чиққан. Бундан ташқари, Fire ОS ва Fire ТV қурилмаларидаги иловаларни ишлаб чиқишда иштирок этган.

    Ҳозир Фаррух муваффақиятли равишда Google’да ишлаб келмоқда.

    Бу ерда мен 200 га яқин муҳандислар билан ишлайман. Ўз Android Automotive ОS жамоамда 20 нафар муҳандис фаолият олиб боради. Мен 500 дан ортиқ автомобиль турлари, жумладан BMW, Fords, Chrysler ва бошқалар учун ақлли дастурий таъминот ва Android операцион тизимини ишлаб чиқаман, — дейди Фарруҳ.

    У жамоаси билан биргаликда Android операцион тизимининг автомобиль учун версиясини ишлаб чиқади.

    Бундан ташқари, Фаррух қисман автоном автомобиллар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқадиган жамоа билан ишлайди.

    Фаррухнинг хотирлашича, ушбу компанияларга ишга кириш учун у бутун бўш вақтини ўқишга бағишлаган, университетда ва мустақил равишда математика ва информатика фанларини ўқиб-ўрганган. У барчасига фақат билим ва ўз устидаги меҳнат эвазига эришганини таъкидлайди.

    Ўзбекистоннинг IT-соҳасини қандай баҳолайсиз?

    Фаррухнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда IT соҳаси жуда жадал ривожланмоқда ва бу йўналишда карьера қуришга қизиқаётган ёшлар сони ортиб бормоқда.

    Давлат талабалар, IT мутахассислари ва бизнес учун чексиз имкониятларни тақдим этади. Ҳар йили янги IT университетлари ва боотcамплар очилади ва IT-бизнес айрим солиқлардан озод қилинган.

     

    Фаррухга кўра, буни бошқа ҳеч бир давлатда топиш мумкин эмас. Агар шундай давом этса, бир неча йилдан сўнг Ўзбекистон Марказий Осиёдаги технологик марказга айланади.

    Мутахассис таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг IT соҳаси Американикидан бироз фарқ қилади.

    Унинг фикрича, Марказий Осиёнинг кўпгина мамлакатларида ахборот технологиялари асосан тижорат мақсадларида (масалан, маҳсулотларни сотиш платформаси, тўлов тизимлари ва бошқалар) ёки жараёнларни автоматлаштириш мақсадида қўлланилади.

    АҚШда технология нафақат бизнес ва ҳукуматга, балки илм-фаннинг кўплаб соҳаларига ҳам мустаҳкам равишда интеграциялашган.

    Масалан, астрофизикада улар стероидларни аниқлаш ва коинотни, молекулар биологияда ҳужайраларни кузатиш учун ишлатилади. Мен ишни осон ва самаралироқ қилиш учун ахборот технологиялари имкониятларини иложи борича илмий соҳаларда қўллашни жуда истайман, — деб тушинтиради у.

    Ўзбекистонга қайтишни хоҳлайсизми, деган саволга Фаррух бундай имкониятни истисно қилмаслигини айтди.

    Фото: IT Park

    Фото: IT Park

    Эндиликда уни ҳисоблаш биологияси/амалий математика бўйича доктор даражасига эга бўлиш режаси бор. Шундан сўнг Ўзбекистонга доимий яшаш учун қайтиши мумкин.

    Ёш IT-мутахассисларга маслаҳатлар

    Фаррухнинг таъкидлашича, бу ҳаётда энг муҳими ўзингни ва ҳаётдаги мақсадингни топишдир.

    Мен инсон ўз қалбига қулоқ тутиши кераклигига ишонаман. Google’га қўшилишдан олдин мени Instagram жамоасида ишлаш учун Facebook’га таклиф қилишди, лекин мен рад этдим, чунки менинг қизиқишларим бошқа. Ушбу ижтимоий тармоққа қизиқмайдиган авлодданман деб ўйлайман. Мен қалбимга қулоқ солганимдан ва кўнглим бўлган ишни топа олганимдан хурсандман, — дейди у.

    Шунингдек, Фаррух ёшларга информатикадан ташқари математика, физика, кимё, биология ёки улардан бирини яхши ўрганишни тавсия қилади.

    Унга кўра, сунъий интеллект асрида яхши дастурий таъминот муҳандиси бўлиш учун компьютер фанидан ташқари ҳеч бўлмаганда математика ва физикани билиш керак бўлади.

    11.08.2022, 19:51   Изоҳ (0)   48573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияликлар Ўзбекистонда янги компаниялар сони бўйича рекорд ўрнатди

    11.08.2022, 17:05

    IT Park резидентларининг экспорт ҳажми 4,4 баробарга ошиб, 53 млн долларга етди

    11.08.2022, 16:58

    UzAuto Motors соф фойдаси 2 трлн сўмга яқинлашди

    11.08.2022, 15:51

    Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони кескин кўпайди. Уларнинг сони 14,5 мингтага етди

    11.08.2022, 15:35

    Ўзбекистонда хорижий IT компаниялар сони кескин кўпайди. Бу Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар натижасими?

    11.08.2022, 15:19

    Павел Дуров Telegram’нинг «инқилобий» янгиланиши кечикаётгани учун Apple устидан шикоят қилди

    11.08.2022, 13:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.