UzAuto Motors’нинг 2022 йилнинг январь—июнь ойларидаги умумий тушуми 19,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан деярли икки баравар ошди — ўшанда 10,6 триллион сўм бўлган эди.
Маҳсулот таннархи ҳам сезиларли даражада ошди – 8,4 триллион сўмдан 15,8 триллион сўмга етди.
UzAuto Motors йил бошидан бери 334,5 миллиард сўм солиқ тўлаган.
Шундай қилиб, компаниянинг ярим йиллик соф фойдаси 1,78 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробар кўпдир — унда 902 миллиард сўм эди.
Аввалроқ UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можарога сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)