Давлат департаментига кўра, АҚШ ҳукумати Украинага миналарни тозалаш ва портламаган ўқ-дориларни йўқ қилишга ёрдам бериш учун 89 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бу маблағ 100 та минадан тозалаш гуруҳини ўқитишга, шунингдек, зарур техник жиҳозларни харид қилишга ва миналардан тозалаш воситаларини тайёрлашга йўналтирилади.
Украина ҳукуматига кўра, мамлакатда минадан зарарсизлантирилмаган 160 минг кв/км майдонни ташкил этади.
Мавзуга доир: АҚШнинг Украинага 1 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетига HIMARS ва Javelin учун ракеталар кирди
Изоҳ (0)