• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Ҳашаматли саройлар, «Челси» ва яхталар — Роман Абрамовичнинг Лондон империяси санкциялар ёмғири остида парчаланиб кетди

    Bloomberg агентлиги россиялик миллиардер Роман Абрамович ва унинг санкцияга учраган активлари ҳақида сўз юритди.

    Фото: Bloomberg

    Роман Абрамовичнинг Лондоннинг Кенсингтон майдонидаги қаймоқранг саройи мавжуд. Яқин қўшнилар орасида Британия Қироллик оиласи, пўлат магнати Лакшми Миттал ва Warner Music Group эгаси Лен Блаватник бор.

    Бу россиялик миллиардернинг сўнгги ўн йилликларда қўлга киритган Лондондаги бир қанча активларидан бири бўлиб, шаҳарни бойлигининг марказига айлантиришга ёрдам берди. 

    Аммо сўнгги ойларда унинг Англия пойтахтидаги активлари — «Челси» футбол клубидан тортиб ҳашаматли уйларигача Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан сотилди ёки музлатилди.

    Март ойида Буюк Британия ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияга учраган Абрамовичга сўнгги зарба ўтган ой можародан олдин унинг оилавий офисининг бир қисми сифатида фаолият юритган МҲC (Services) компаниясини тугатиш тўғрисидаги ариза бўлди. 

    Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, унинг Лондондаги асосий активлари урушдан олдин тахминан 4 миллиард фунт стерлинг (4,8 миллиард доллар) эди — ўша пайтдаги умумий бойлигининг деярли учдан бир қисми.

    Лондондаги ибтидо

    Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилган ва Европа Иттифоқи санкцияларига қарши курашаётган 55 ёшли Абрамович Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Лондон иқтисодиётига миллиардлаб сармоя киритган энг нуфузли россиялик олигархлардан бири бўлган.

    У 2003 йилда «Челси» футбол клубини 140 миллион фунт стерлингга сотиб олди ва уни май ойида Буюк Британия ҳукумати томонидан текширилган келишувга биноан сотишдан олдин 1 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ молиялаштирди. 

    Бу маблағнинг бир қисми Украинадаги ёрдам саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. 

    «Челси» учун Тодд Бэйли бошчилигидаги клубнинг янги эгалари 2,5 миллиард фунт стерлинг тўлашга рози бўлди ва қўшимча инвестициялар учун яна 1,75 миллиард фунт стерлинг ваъда қилди.

    «Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киришидан бироз олдин Абрамович Лондондаги иккита мулкни бўшатишга ҳаракат қилди», деди британиялик депутат Крис Брайант парламентда. 

    Улардан бири унинг Кенсингтондаги саройи бўлган. Бу ҳақда маълумотга эга бўлган шахснинг сўзларига кўра, иккинчиси Челси Waterфронтдаги пентҳаус эди. 

    Абрамовичнинг Кенсингтондаги ҳашаматли уйи

    Абрамовичнинг Кенсингтондаги ҳашаматли уйи
    Фото: Bloomberg

    Абрамович Буюк Британия санкциялари остида бўлган пайтда мулкни сотолмасди. Унинг мамлакатдаги нақд пуллари ҳисоб варақларда музлатиб қўйилган.

    Олигарх, шунингдек, урушдан олдин рўйхатга олинган энг катта активи бўлган Evraz пўлат заводидаги улушини ҳам сотиш имконига эга эмас. 

    Май ойида Буюк Британия томонидан санкция қилинган компания акциялари бу йил 87 фоизга тушиб кетди, у ҳукумат рўйхатига киритилганидан кўп ўтмай музлатилди.

    Лондондаги Sibylline консалтинг компаниясининг Евросиё разведкаси бўйича таҳлилчиси Лиана Семчук шундай дейди: 

    Ҳатто санкциялар бекор қилинган тақдирда ҳам Абрамовичнинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқига қайтиш йўлини топиш жуда қийин бўлади.
    Абрамович Лондондаги сармояларини 2000 йилларнинг бошларида собиқ Совет Иттифоқидан сотиб олинган хусусийлаштирилган активларни, жумладан, нефть гиганти «Сибнефть»ни сотишдан бойлик орттирганидан сўнг ўзлаштира бошлаган.

    У 2001 йил охирида ўзининг Millhouse номли оилавий офисининг Лондон бўлимини очди ва фарзандларини Англиядаги мактабга юборди. 

    Россиялик миллиардер, шунингдек, Лондон пентҳаус, Сассекс мулки ва Белгравиа уйларини сотиб олди. 

    Унинг Буюк Британияга ташрифи «Челси»ни сотиб олгандан сўнг тез-тез содир бўла бошлади. Ўша йили у алюминий активларининг асосий қисмини бошқа олигарх Олег Дерипаскага сотди.

    Абрамович инглиз футболида соврин қўлга киритган биринчи хорижлик клуб эгаси эди. У футболда инқилоб қилди, — деди Ливерпуль университетининг футбол молияси ўқитувчиси Киран Магуайр. 
    Буюк Британиядан ташқарида Абрамовичнинг активлари орасида Франция ва Россиядаги уйлар, шунингдек, АҚШда санкциялар бузилганлиги сабабли қонуний кураш олиб борилаётган суперяхталар ва шахсий самолётлар мавжуд. 

    Бундан ташқари, у 100 дан ортиқ фонд ва хусусий капитал фирмаларига сармоя киритган.

    Хавфсизлик ҳаракатлари

    Абрамович Россия ва Украина ўртасидаги урушдан сўнг Европадаги эҳтимолий активларини мусодара қилишнинг олдини олиш учун иккита яхтасини Туркияга кўчирди. 

    Абрамовичга тегишли бўлган Solaris суперяхтаси

    Абрамовичга тегишли бўлган Solaris суперяхтаси
    Фото: Bloomberg

    У бу йил Дубайнинг эксклюзив Палм-Жумейрасидан уй сотиб олди. Абрамовичнинг шахсий самолётлари эса март ойидан бери Дубай ёки Москвада қолмоқда.

    Уруш бошида Абрамович Путин билан учрашган ва тинчлик музокараларини давом эттириш учун президентдан рухсат олган. 

    Март ойи бошида Киевда бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг, Абрамович аввалига келишув истиқболларига оптимистик қарагани айтилган.

    Музокаралар кейинчалик тўхтаб қолди. Ўтган ой эса икки мамлакат глобал озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга ёрдам бериш бўйича келишувга эришди.

    Абрамович сўнгги ўн йил ичида Лондонда рўйхатдан ўтган кичикроқ корхоналарга, жумладан, тоза ёқилғи технологиялари бўйича Velocys Plc ва АФC Energy Plc компанияларига сармоя киритди.

    Жаҳон фуқароси

    У 2018 йилда Британия визасини янгилашда кечикишларга дуч келганидан сўнг, бу гаровларнинг бир қисмини бекор қила бошлади. 

    Абрамович ўша йили Исроил фуқаролигини олди ва янги «Челси» стадиони учун режаларини тўхтатди. 

    2021 йилда у Пиреней ярим оролидан чиқариб юборилган Сефард яҳудийларининг авлодларига фуқароликни таклиф қилувчи қонунга биноан Португалия фуқаролигини олди. Португалия қарор юзасидан суриштирув очган эди.

    Фото: Bloomberg

    Абрамовичнинг «Челси» ўйинларида пайдо бўлиши камроқ содир бўла бошлади.

    У ўзининг Кенсингтон Square Гарденсъдаги уйини 2009 йилда Кембриж герцоги ва герцогинясининг расмий қароргоҳи яқинида 90 миллион фунт стерлингга сотиб олган. 

    Ўшандан бери миллиардер бир вақтлар Совет элчихонаси бўлган бинода кенг кўламли таъмирлаш ишларини олиб борди.

    Bloomberg агентлигининг аниқлашича, ҳозирда ушбу ҳашаматли уйда ҳаёт аввалгидек қайнамаяпти. Яқин атрофдаги ҳовлилардан фарқли Абрамовичнинг уйидаги барча пардалар тўлиқ ёпилган. 

    Санкциялар Абрамович каби олигархлар орасида норозилик уйғотиш ва уларни Путинга босим ўтказишга мажбурлаши керак эди, — дейди таҳлилчи Лиана Семчук.
    Унинг айтишича, Лондон эшиклари Роман Абрамовичга ёпиқлиги сабабли у Путинга янада қарам бўлиб қолди. Санкциялар эса уни Россияга қайтармоқда

    09.08.2022, 20:58   Изоҳ (0)   32910
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хорижий криптобиржалар блокланди

    09.08.2022, 14:31

    Ўзбекистонда фрилансерликни ўрганиш учун сайт ишга туширилди

    05.08.2022, 23:23

    Ўзбекистонда Plug and Play компанияси офиси очилади

    05.08.2022, 22:46

    Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжер яратиш бўйича танлов эълон қилинди

    05.08.2022, 21:21

    Plug and Play Ўзбекистон стартапларига халқаро даражага чиқишга ёрдам беради

    04.08.2022, 14:12

    NASA Ўзбекистондаги Мурунтов олтин конининг батафсил суратини эълон қилди 

    04.08.2022, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.