Plug and Play компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очишини эълон қилди. Бу ҳақда 24 июль куни Astrum IT-академиясида бўлиб ўтган ҳар йилги «IT Park Rewind 2022» конференциясида маълум бўлди.
Компания бошқарувчи директори Саша Каримпур ва корпоратив ҳамкорлик бўйича менежер Феликс Ламмерс конференцияда нутқ сўзлади.
Улар йирик стартап акселератори фаолияти, Ўзбекистонда венчур инвестиция бозорини ривожлантириш учун яратилган шароитларда стартапларни танлаш ва уларга сармоя киритиш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон АКТ Вазирлиги кўмагида IT Park ва «АloqaVentures» билан ҳамкорликда Тошкентда «Plug and Play» офиси очилиши маълум бўлди. Очилиш маросими жорий йилнинг кузига режалаштирилган.
Plug&Play – бу стартаплар, корпорациялар, венчур капитал фирмалари, университетлар ва давлат идораларини бирлаштирадиган етакчи инновацион платформа. Компания бешта қитъада 40 дан ортиқ жойда фаолият юритади ва штаб-квартираси Силикон водийсида жойлашган.
Изоҳ (0)