Ўзбекистонда деярли барча хорижий криптобиржаларга чеклов ўрнатилди. Буни «Дарё» мухбирлари аниқлади.
Август ойи бошида дунёдаги энг машҳур криптобиржалар (Binance, FTX, Kraken, KuCoin, Gate, Bitfinex ва бошқалар) сайтлари очилмай қолди. Баъзилари провайдерга қараб вақти-вақти билан очилмоқда.
Айрим криптобиржаларда Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 йилдаги 707-сонли «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чеклов ўрнатилганлиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлди.
Президент фармонига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялари криптоактивларни фақат миллий провайдерлар (шу жумладан криптобиржалар) орқали сотиб олиши, сотиши ва айирбошлаши мумкин, бироқ бу 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Шу билан бирга, провайдерлар Ўзбекистондаги серверларда маълумотларни сақлашлари шарт. Халқаро криптобиржалари буни қилмайди.
Ўзбекистонда Uznex миллий криптобиржаси 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ (0)