Ўзбекистонда фрилансерликни ўрганиш учун қулай бўлган платформа яратилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фрилансерлик сизга ҳеч қандай солиқ тўловлари ва мажбуриятларсиз ишлаш, пул топиш имконини беради, — дейилади хабарда.
Энди «myfreelance.uz» платформасидан фойдаланиб, фрилансерлик ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш мумкин бўлади.
Қайд этилишича, фриланс ҳамжамияти бутун Ўзбекистон бўйлаб 40 минг нафардан ортиқ мустақил иш билан банд бўлган фрилансерларни бирлаштирувчи ташкилотдир.
«Биз аъзоларимизга имтиёзлар, ресурслар ва ҳамжамият орқали кучли қўллаб-қувватлаш тизимини тақдим этамиз», — дейилади «myfreelance.uz» сайтида.
Маълум бўлишича платформага аъзо бўлиш бепул бўлиб, унда график дизайнерларда тортиб тадбиркорларгача барча турдаги фрилансерлар фаолият олиб бориш имкониятига эга.
Изоҳ (0)