• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аҳвол анчайин хароб» — мутахассис Ўзбекистонга хавф туғдира бошлаган сув танқислиги ва экин ерларининг тез шўрланиши ҳақида

    Ўзбекистонда томчилатиб суғориш тизимининг қамрови торлиги сабабли суғориладиган ерларга сарфланадиган сувлар ҳажми камаймаяпти. Оқибатда сув танқислиги ва ерларнинг шўрланиш ҳодисалари тезлашмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram’даги саҳифасида мақола эълон қилди.

    Эркин Абдулаҳатов

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: «Дарё»

    Эркин Абдулаҳатовнинг қайд этишича, томчилатиб суғориш тизими кенг йўлга қўйилмас, сувни тежашга интилиш бўлмас экан, сув ва ер шўрланиши билан боғлиқ муаммолар кучайиб бораверади.

    Сув етишмовчилиги ҳақидаги хавотирлар бугун пайдо бўлган муаммо эмас. Олимлар ўтган аср охирларидан бу муаммо ҳақида тинмай бонг уриб келишмоқда. Бирор бир прогноз йўқки, келгусида бизнинг минтақада сув билан таъминланиш ижобий бўлиб кетса. Айрим вилоятларда ер ости сувларининг қочиши каби вазият яқин келажак учун бор умидларни йўққа чиқарди. Охирги пайтларда бурғилаш ишларига куч бериш ортидан кўплаб ҳудудларда янги қишлоқ хўжалик ер майдонлари кашф қилинаётганди. Аммо, бу хурсандчилик узоққа бормаслиги ер ости сувларининг қочаётгани, мазкур неъмат абадий эмаслиги, бунга ишониб қолмаслигимизни англатди.

    Минтақамизга сув танқислиги, қурғоқчилик, чўллашиш аста мўралаётган айни пайтда анчадан бери томчилатиб суғориш, сувдан унумли фойдаланишга ўтиш ҳақида гапириб келинади. Томчилатиб суғориш учун миллиардлаб пул сарфланади. Бунга аҳоли, фермерлар саводхонлигини ошириш учун ҳам бир нечта лойиҳалар амалга ошган. Аммо, афсуски натижа кўнгилдагидек эмас.

    Мана бу ҳужжатда Ўзбекистонда суғориладиган майдонларнинг атиги 1,7 фоиз қисмида томчилатиб суғориш технологияси қўлланилаётгани айтилган. Сув хўжалиги вазирлиги ҳужжатида бу рақам кўпроқ, 6 фоиздан юқори. Икки рақамдан ҳам кўриниб турибдики, аҳвол анчайин хароб.Эркин Абдулаҳатов мақоласи давомида профессорлардан бирининг суғориладиган ерларга сувни тежамай сарфлаш нафақат оби ҳаётнинг тез камайиши, балки экин ерларининг тез шўрланишига ҳам олиб келаётгани ҳақидаги гапларини эслаган.

    Кеча ёши 85 ларга бориб қолган профессор Б.А Камалов хавотир билан қўнғироқ қилиб, менга ўзининг ташвишларини билдирди. Ўзбекистонда йилига гектарига 10 минг 690 м³ суғориш учун сув сарфланади. Сувнинг физик-кимёвий хусусиятларидан маълумки, 1 литр сувда 500 мл туз мавжуд. Бу бир тонна сувда ярим грамм туз дегани. Йилига бир гектар майдонга 10 минг тонна сув бериш орқали ерда 5 тонна туз ҳосил бўлишига олиб келяпмиз. Хайриятки, мазкур тузнинг 1/3 қисми коллектор, закан ва бошқа сув тизимлари орқали оқиб кетса, 1/3 қисми қишлоқ хўжалик маҳсулотларига туз озуқасини беради. 1/3 қисми эса ерга сингади. Мана шу миқдор ерларнинг тез шўрлашишига олиб келади.

    Агарда, томчилаб ёки сувни иқтисод қилиш усуллари орқали йилига бир гектарга 3000 м³ гача сув сарфлаш тизими жорий этилса, менимча, биз кўп қисмларда сувни иқтисод қилган, пировардида, ерларнинг шўрлашиб тез ишдан чиқиб кетишининг олдини олган ва  юқори ҳосилдорликка эришган бўламиз, дейди профессор олим.

    Профессор олимга келажак авлод тақдири, Ўзбекистон келажаги муҳим, мутасаддилар томчилатиб суғориш учун ажратилаётган пулларни ғирромча, чиркин, жирканч йўллар билан ўзлаштириб эмас, олимларнинг фикрларини инобатга олиб иш юритса яхши бўларди.Эркин Абдулаҳатов бундан аввалроқ ёзган мақоласида сув танқислигининг келгусидаги оқибатлари тўғрисида ҳам тўхталганди. Маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб, республикадаги суғориладиган майдонлар ҳозиргига қараганда 25 фоизгача камаяди.

    Бу, келгусида киши бошига 10 сотихдан кам ерда озиқ-овқат маҳсулот етиштира олиш имконияти дегани. Сув танқислиги, юқори буғланиш дарёларимизда сув сарфининг камайиши, эндиликда дарё ва сойларимиз қуйи қисмида умуман сув қолмаётгани, ерларни қўшимча ўзлаштириш ёки мавжуд ерларда «тирикчилик қилиш» учун ер тубидан сув тортиб олиш технологиялари, бурғилаш ишларига куч берилишига олиб келди. Афсуски, ер ости сув сатҳи ҳам тоғлардаги қорлар ва серёғин даврларда йиғилган сув оқимига боғлиқ. Ва у ҳам бир кун келиб тугайди. Ёғин кам ёғдими, ер ости сув сатҳлари ҳам қочади. Афсуски, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеология ишлари тузилмасининг жойлардаги мониторинг қудуқларида охирги йилларда водий вилоятлари, Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ер ости сув сатҳлари 5 метр ва ундан пасайиб кетгани ҳақида хавотирли ҳисобот янгради.

    Расмий статистик рақамларда Ўзбекистонда мавжуд ерларнинг 20,7 фоизи суғориладиган ерлар экани келтирилган. Иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, унинг ортидан юзага келаётган чўллашиш жараёни аҳоли жон бошига суғориладиган ер майдонларининг 24 фоизгача қисқаришига олиб келган. Эркин Абдулаҳатовнинг таъкидлашича, минтақада туз келгусида ерларни тез шўрлашиши ва ишдан чиқишига олиб келадиган катта муаммодир.

    «Миллион йиллар давомида Орол денгизига қуйилган Сирдарё ва Амударё Оролга минтақада йиғилган миллиардлаб тонна тузни олиб бориб ташлаган. Ҳозирда қуриган ва қуриб бораётган Орол тубида 11,5 миллиард тоннадан кўп туз мавжуд. НамДУ профессори Б.А Камалов фикрича, Оролқум тубидаги туз минтақада ёғин ҳосил қилувчи ҳаво массаларига бевосита таъсир этади. Ҳавога кўтарилган майда (дисперс) минерал туз ингредиенти сув буғи тўйиниши, пировардида томчи ҳосил бўлиши учун тўсқинлик қилувчи конденсация ядроси вазифасини бажаради. Минг афсуски, барча факторлар келгусида озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашишини англатиб тураверади», — деб ёзган мутахассис.

    08.08.2022, 08:25   Изоҳ (0)   18851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурафшонда «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилади

    08.08.2022, 08:00

    Сирдарёда ногиронлар жамияти масъул ходими қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди

    07.08.2022, 23:59

    ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентлар масаласига аниқлик киритди

    07.08.2022, 23:38

    Хитой Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди

    07.08.2022, 22:57

    «Виждонсизлик учун ҳам жавобгарлик бор» – Расул Кушербаев Жиноят кодексида виждонга қонуний таъриф йўқлиги, аммо виждонсизликка йўл қўйилгани учун жавобгарлик белг...

    07.08.2022, 22:16

    «Мантиққа тўғри келмайди». Зафар Ҳошимов ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбар бўлиши масаласи ҳақида

    07.08.2022, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.