Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида уч нафар шахс тақиқланган моддаларни олиб юргани учун ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Таъкидланишича, текширувлар давомида 1 август куни соат 23:50 да Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Spark тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда йўловчи — 2002 йилда туғилган И.Э.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Э. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Шунингдек, 1 август куни соат 21:30 да Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Қорамурт» блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Spark тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда ҳайдовчи — 1981 йилда туғилган Б.И.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.И. ва ундан топилган модда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Бундан ташқари, 2 август куни соат 01:30 да Чилонзор туманида жойлашган «Эркин» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган Spark тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда ҳайдовчи — 1994 йилда туғилган Ф.Қ.нинг ёнидан 1 дона «Регапен» номли психотроп дори таблеткаси ва целлофанга ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Қ. ва топилган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди