Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонанда Дилдора Ниёзова «Дарё» интернет нашри учун берган интевюсида «Ишонма» қўшиғини ижро этгани учун отаси ундан қаттиқ ранжигани ҳақида сўзлаб берди.

— Бу қўшиқни хоразмлик Отажон исмли йигит ижро этган экан. Афсуски, у инсон оламдан ўтиб кетган экан. Энди санъатга кириб келган пайтларимда продюсерим Тоҳир ака қўшиқни олиб келиб, ижро этишимни сўраган. Қўшиқнинг матнини ўқиб кўриб «Бу қўшиқни айтмайман, шарманда-ку», деганман. Тоҳир ака «Сўзларини ўзгартирдим, хавотир олма», деган. Қўшиқ матнининг илк варинатида ҳақиқатан ҳам очиқ сўзлар кўп эди. У ҳаётий қўшиқ бўлгани билан омма олдида айтишга уялгандим.

Хуллас, Тоҳир ака қўшиқни айтишга кўндирган. Қўшиқни студияда ёзиб, уйда дадамга эшиттирганимда, роса сўкканди. «Сен қиз бола бўлсанг, уялмай шу қўшиқни айтдингми?» деган.

Эшитган «ширин» гапларимдан эрталабгача ухлолмай чиққандим. Бу гаплардан хабари йўқ продюсерим қўшиқни тарқатиб юборган. Эртаси куни турсам ҳамма ерда Дилдора Ниёзованинг «Ишонма» қўшиғи янграяпти. Бозорда ҳам дўконда ҳам қўшиқни эшитганимизда ҳаммамиз шокка тушиб қолганмиз.

Дадам ҳам ҳайрон бўлган, аммо «Қиз бола нарса нега бундай қўшиқни айтинг», деб роса ранжиганди. Шундай бўлса-да, халқ орасида Дилдора Ниёзова бўлиб танилишим бу қўшиқнинг ҳиссаси катта. Шу қўшиқ оммалашганидан кейин Сурхондарё стадионида концерт берганимда кетмасин деб машинани кўтариб юборган пайтлари ҳам бўлган. Давраларда қўшиқни қайта-қайта ижро этишимни сўрашарди. Яратганга шукр, шундай кунларни ҳам кўрдик, — дейди хонанда Дилдора Ниёзова.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди