• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Клипнинг телеканалда бир марта қўйилиши — 100 доллар». Дилдора Ниёзова ёш хонандалар санъатга кириб келганида дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида (видео)

    Хонанда Дилдора Ниёзова «Дарё» интернет нашрига берган интервьюсида отаси аввалига санъаткор бўлишига жиддий қаршилик қилгани ва биргина инсоннинг фикри билан қарорини ўзгартиргани ҳақида сўзлаб берди.

    — Санъаткор бўлишим аввало қисмат. Аммо отам санъаткор бўлишимга жиддий қаршилик қилган. У инсон ўз даврида «Метрополитен» ва «Метроқурилиш»да юқори лавозимларда фаолият юритган. Ўзига яраша обрўси бўлгани ва учта ўғилдан кейин туғилган битта қиз бўлганим учун хонанда бўлишимга норози бўлган. «Қизим санъаткор бўлса, бахтсиз бўлади», деб ўйларди.

    Бир куни Алишер Икромовни олдига олиб бориб: «Қизимда ҳақиқатан иқтидор борми, бир умр отарчи бўлиб юрмайди-ку», деган. Алишер ака овозимни эшитиб кўргач, дадамга «Қизингизда чиройли овоз бор экан. Ҳали анча йил халққа хизмат қилади», — деган. Ана шу гапдан кейин отамнинг санъатимга бўлган муносабати ўзгарган. У пайтларда байрам кунлари кўчаларда сайллар ўтказиларди. Ўша сайлларда қўшиқларимни эшитиб тўпланаётган халқни кўриб, ишончлари ортган. Ана шу воқеадан кейин «Тарона рекордс» студиясида бир нечта қўшиқларимни ёздириб, илк аудиокассетамни сотувга чиқаришган. Кассета сотувчи эркак рус миллатига мансуб бўлган. Отам унинг олдига бориб кассеталарим қандай сотилаётганига қизиққан. Ўша пайтда Юлдуз Усмонова ва Озода Нурсаидованинг қўшиқлари трендда эди. Рус сотувчи кассетамни кўрсатиб, «Ўзи бу ким, ҳамма шунинг кассетасини сўраяпти», деган. Уйимизга тўй хизматларига айтиб, кўп келишарди. Аммо отам тўйларга чиқишимга қарши бўлган. «Қизим тўй учун қўшиқ айтмайди», деб рад жавобини берарди. Онам «Қизим ёлғиз концертларга бормайди», деб ҳамиша ёнимда юрарди.Аммо бугунги даражага эришишим осон бўлмаган. Отам яхши жойда ишлаганлари билан бирор концертга қатнашгим келса, бориб илтимос қиларди. Чунки ҳозиргидек шарт-шароитлар осон эмасди. Ҳатто саҳнадан ҳайдаб юборган ёки пора бериб концертга чиққан кунларимиз ҳам бўлган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Аниқ эсимда: бир марта Тошкентдан Сирдарёга концерт учун борганман. Таниқли инсонлардан Фаррух Зокиров ҳам иштирок этганди. Концерт тугади ҳамки, мени саҳнага таклиф этишмади. Шунда бошловчи қизнинг қўлидаги микрофонни юлиб олиб, залдан чиқиб кетаётган томошабинларга «Мен ҳали машҳур санъаткор бўламан», деб қўшиқ ижро этгандим. Томошабинлар ҳам ортига қайтиб, қўшиғимни тинглаганди.

    Бундан ташқари, хонанда 2002—2003 йиллари телевидениеда қўшиқлар фақат таниш-билиш орқали айлантирилганлигини ҳам эслаб ўтди.

    — Илгари пулини бериб, йўлини қилсангиз, ярим соатдан кейин қўшиғингиз телевидениеда бериларди. Биз ҳам қўшнимиз ишлайдиган телеканалда таниш-билиш қилиб, қўшиғимни айлантирганимизни яхши эслайман. Бундан бошқа илож йўқ эди. Ундан кейин шартнома тизими йўлга қўйилди. Пулини тўлаб, истаганда телевизорда чиқиш мумкин. Аммо унинг нархи жуда қиммат. Охирги марта клипимни айлантирганимда битта қўшиқнинг эфири 100 АҚШ доллари эди. Бу нарх ёш хонандалар учун жуда қимматлик қилади. Охирги пайтларда телевизор кўрмаётганим ва рўмолда бўлганим учун телевидениега қизиқаётганим йўқ, — дейди хонанда Дилдора Ниёзова.

    Мавзуга доир:

    • «Соғлиғимдаги муаммо туфайли ўлиб қолсам керак дегандим» — Дилдора Ниёзова илк марта кутилмаган қарорининг сабаби ва 10 минг долларлик тўйни рад этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)
    • «Пулни яхши кўрасиз-да, шунинг учун санъатдан кетолмайсиз, дейишади» — Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғининг жаҳл устида чиқарган видеоси ва оиласидаги синовли кунлар ҳақида гапирди (видео)

    02.08.2022, 19:39   Изоҳ (0)   20252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Том Круз қандай қилиб дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган актёрга айланди?

    02.08.2022, 16:29

    «Кимнинг нима эътирози бўлса, эркакчасига айтсин». Ҳилол Насимов фильмларидаги бош ролни ўғлига бериши ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

    02.08.2022, 14:32

    Эмбер Хёрд Жонни Деппга товон тўлаш учун қиймати 1 миллион долларга тенг уйини сотди

    02.08.2022, 13:30

    «Қайнонам муносабатларимизга қарши эди». Каниза турмуш ўртоғининг юзини нега кўрсатмаслиги ҳамда фарзанд кутаётгани ҳақида (видео)

    02.08.2022, 11:45

    «Соғлиғимдаги муаммо туфайли ўлиб қолсам керак дегандим» — Дилдора Ниёзова илк марта кутилмаган қарорининг сабаби ва 10 минг долларлик тўйни рад этгани ҳақида сўзл...

    02.08.2022, 09:48

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Учқун Тиллаев, машинаси ўғирланган Жаҳонгир Отажонов, яқинларини Умрага жўнатган Шаҳзода Муҳаммедова

    01.08.2022, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.