Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида уч мамлакатларининг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Қайд этилишича, тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов қуйидагиларни қайд этган:

«Боку–Тбилиси–Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга. Бугун биз Хитой–Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқдамиз.

ШҲТ давлат раҳбарларининг шу йил 15—16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган саммитида тегишли уч томонлама ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўл йўлагининг Транскавказ йўлаги билан боғланиши мамлакатларимиз ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради, деб ҳисоблаймиз.

Айнан шу боисдан Ўзбекистон Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлаши мумкин бўлган Зангезур йўлагининг тикланишидан манфаатдор», — дейди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар