Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоннинг «Рубин» жамоаси «Бунёдкор» футболчиси Умарали Раҳмоналиевга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: «Бунёдкор»

Фото: «Бунёдкор»

Россия клуби 18 ёшли футболчи учун расмий таклиф юборган. «Рубин» Раҳмоналиев учун 50 минг доллар тўламоқчи бўлган, аммо «қалдирғочлар» раҳбарияти бу сўровни дарҳол рад этиб, музокара ўтказиш учун жиддийроқ таклиф юборишни сўраган, дея хабар беради «Championat.asia» интернет нашри.

Metaratings нашрига кўра, «Бунёдкор» Умарали учун 1 миллион доллар талаб қилган. Раҳмоналиевнинг ўзи «Рубин»га ўтишга қарши эмас. Унинг «қалдирғочлар» билан шартномаси йил якунида ўз ниҳоясига етади. Агарда клуб футболчининг кетишига қаршилик қиладиган бўлса, Умарали шартномани бир томонлама бекор қилиши ва эркин агент сифатида Қозон клуби сафига ўтиб кетиши мумкин.

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Умарали Раҳмоналиев атрофидаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

Биздаги маълумотга кўра, «Рубин» футболчи учун 50 минг доллар бермоқчи. Унга Леонид Слуцкийнинг ўзи қизиқиб қолган, бу муҳим жиҳат. Футболчининг шартномаси 2022 йил сўнгида якунига етишини инобатга олсак, у келаси мавсум «Бунёдкор»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, савдони ақлга сиғадиган даражада олиб бориш тўғрироқ. Унга «Рубин» бош мураббийининг ўзи қизиқиб қолган бўлса, клуб савдони 100-150 минг долларгача ҳам кўтариши мумкин. Ўзбекистон клуби учун бу ёмон нарх эмас.

Чунки, трансфер нархидан ташқари «Бунёдкор» «Рубин»дан машғулот компенсацияси ҳам талаб қилади. «Рубин» Россия қуйи дивизионида экани ҳамда Раҳмоналиев «Бунёдкор» академиясида 2015 йилдан буён қайд этиб келинаётгани инобатга олинса, «қалдирғочлар» шунинг ўзигаёқ, тахминан, яна 130 минг доллар талаб қилишга ҳақли. Демак, бунинг ёнига трансфер пули ҳам қўшилса, 18 ёшли футболчи учун ёмон нарх чиқмайди. Қўшимчасига, «Бунёдкор» «Рубин» билан футболчининг эҳтимолий кейинги трансферидан маълум фоизини олиш бўйича ҳам келишув имзоласа бўлади.

Диёр Имомхўжаев, ПФЛ бош директори

Умарали Раҳмоналиев 2022 йилги мавсум Суперлигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голга муаллифлик қилган. Трансфермаркет футболчини 200 минг еврога баҳоламоқда.

«Рубин» 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра РПЛни тарк этганди. Жамоа айни вақтда Россия биринчи лигасида ҳаракат қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди