Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Маҳалла раиси фуқарога куч ишлатгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ маълумот берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

2022 йилнинг 30 июль куни Пахтачи тумани «Қувондиқ» маҳалласида яшовчи фуқаро 102 рақамига қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Р.У. маст ҳолатда жанжал қилаётгани бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори А.Эгамбердиев ва шу маҳалла раиси фуқаро Р.У.нинг уйига боришганида, ҳақиқатан ҳам фуқаро Р.У. маст ҳолатда турмуш ўртоғи билан жанжал қилаётгани аниқланган.

Шундан сўнг профилактика инспектори ҳамда маҳалла раиси фуқарони мастлик ҳолати тарқагунга қадар туман ИИБ биносида сақлаш мақсадида олиб кетишмоқчи бўлганда, у профилактика инспекторининг қонуний талабини бажармаган.

Маҳалла раиси Р.У. ни тинчланиши ва ҳушёр тортиши учун елкасига икки маротаба қўлининг кафт қисми билан тегинган.

Р.У. туман ИИБ биносига олиб келиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб, мастлик ҳолати тарқагандан сўнг, уйига рухсат берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)