«Ўзгидромет» ёзнинг сўнгги ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бу йил август нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлади. Худди шундай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади.
Лекин шу билан бирга марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.
Август ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Иқлимий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача август ойи июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага салқинроқ бўлади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда бу ҳафта жуда иссиқ об-ҳаво кузатилмайди
Изоҳ (0)