Россиянинг Волгоград вилояти Биково туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари оммавий заҳарланди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
29 июль куни эълон қилинган хабарда айтилишича, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланиш аломатлари билан Биково тумани марказий шифохонасига етказилган. Икки бемор Волжский шаҳридаги Волгоград юқумли касалликлар шифохонасига юборилган, тўққиз киши ўткир гастроэнтероколит дастлабки ташхиси билан Биково касалхонасида даволанишни давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, бироқ беморлар таҳлил натижалари олинмагунча шифокорлар назоратида бўлади.
Изоҳ (0)