Қашқадарё вилояти прокуратураси YouTube’да эълон қилинган, қиз болага тажовуз қилган болага чора кўрилмаётгани айтилган видеомурожаатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, Китоб туманида яшовчи С.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х. уни овқатланишга таклиф қилиб, дала ҳовлига олиб бориб, номусига тегганини билдирган. Шунингдек, унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ўтказилмоқда.
Тергов ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилган.
Изоҳ (0)