Андижон шаҳрида навбатдаги «дорифуруш» қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
2022 йилнинг 26 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 магистрал йўлининг «Бахт канали» олдида ҳаракатланаётган Nexia-3 автомашина тўхтатиб кўздан кечирилган.
Автомашина салонида ҳайдовчи Андижон шаҳрида яшовчи эркак Х.С.га тегишли жами 30 дона «Регапен» ҳамда 9 дона «Тропикамид» кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)