Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, глобал бозорларда иқтисодий ўсишнинг сустлашиши туфайли олтин заргарлик буюмларига талаб камайиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Хитойнинг қатъий COVID-зеро сиёсати ва кўчмас мулк секторининг комбинацияси у ерда талабнинг аста-секин тикланишига сабаб бўлиши мумкин, — деб ёзилади чораклик ҳисоботда.
Яна бир йирик истеъмолчи Ҳиндистон ҳам рупийнинг қадрсизланиши ва импорт божининг ошиши сабабли харидни камайтириши мумкин.
Заргарлик буюмларига талаб 2021 йилдан кейин заифлашди, бунга Хитойдаги чекловлар ва долларнинг кучайиши сабаб бўлди.
Бу эса маҳаллий валюталарда сотиб олинган олтин нархининг қимматлашишига олиб келди. Spot нархлар Украинадаги уруш ортидан рекорд даражага кўтарилди, сўнг пасайиб кетди.
Кўпгина мамлакатлар иқтисодий заифликка дуч келгани туфайли олтинга бўлган талаб камайиши мумкин, аммо унинг ўз харидорлари бўлади, — деди кенгашнинг катта таҳлилчиси Луиза Стрит.
Аввалроқ Ўзбекистон уч ойдан бери олтин сотмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)