Чоршанба, 27 июль куни Европада спот газ нархи 2500 доллардан ошди, деб хабар бермоқда Forbes.
Бунга «Шимолий оқим»даги яна бир газ насос агрегати ишдан чиққани сабаб бўлмоқда.
ICE Futures биржасида энг яқин (август) ТТF фьючерслари нархи эрталаб 2500 долларгача ошди.
Бир кун аввал савдолар 2118 доллар даражасида ёпилган ва ой бошидан буён котировкалар ўртача 1741 долларни ташкил қилган.
25 июль куни «Газпром» капитал таъмирлашгача бўлган вақт тугаганлиги сабабли Siemens газ турбинали двигателининг фаолияти тўхтатганини эълон қилди.
Натижада 27 июль куни Москва вақти билан соат 07:00 дан бошлаб Portovaya CS’нинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 33 миллион кубометргача бўлади. Айни пайтда бу кўрсаткич кунига 67 миллион куб метр ва у 40 фоизга қисқаради.
Rystad Energy тадқиқот компанияси таҳлилчиларининг қайд этишича, «Шимолий оқим» орқали етказиб беришнинг бундай даражаси билан Европа Иттифоқи учун 1 ноябргача ер ости омборларидаги газ захираларининг мақсадли даражаси 80 фоизга етиши жуда қийин бўлади.
Осиёдаги нархлар Европадаги нархларнинг ўсишига ҳам ўз таъсирини кўрсатди – январь ойидаги (ҳозирда энг қиммат) JKМ LNG индекси фьючерс шартномаси минг куб метр учун 1900 долларгача кўтарилди.
JKM Platts Index (Japan Korea Marker) Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Тайванга жўнатилган юкларнинг спот бозор қийматини акс эттиради.
Изоҳ (0)