Япония ҳукуматининг мамлакатга Россиядан олтин олиб киришни тақиқлаш тўғрисида аввалроқ қабул қилган қарори 1 августдан кучга киради. Бу ҳақда Япония Молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Бу борада вазирликнинг янгиланган билдириш хати жорий йилнинг 1 августидан кучга киради», — дейилади пресс-релизда.
Ҳужжатга кўра, олтин импортини тақиқлаш Япония Вазирлар Маҳкамаси томонидан 5 июлда қабул қилинган қарор асосида, Россияга алоқадор шахсларнинг активларини музлатиш чора-тадбирлари доирасида жорий этилган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳам Россия олтинига эмбарго жорий қилган эди. Эмбарго заргарлик буюмларига ҳам тегишли.
G7 гуруҳига кирувчи қатор давлатларнинг Россиядан олтин импортига эмбарго жорий этиш режалари июнь охирида маълум бўлганди.
Изоҳ (0)