24 июль куни тушдан кейин Лос-Анжелесдаги паркда автоклуб шоуси намойиши чоғида отишма юз берди. Воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва беш киши яраланди, деб хабар бермоқда The New York Times.
Лос-Анжелес ёнғин департаменти маълумотларига кўра, 23—54 ёшлардаги тўрт эркак ва уч аёл ўқ тегишидан олган жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кейинроқ жабрланувчилардан икки нафари ҳаётдан кўз юмган.
Отишма содир этган шахслар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмади.
Мавзуга доир: АҚШнинг Индиана штатидаги савдо марказида юз берган отишмада 4 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)