XXI асрда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик келишуви эълон қилинди. Ҳужжатни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари имзолаган.
Унда қуйидагиларга келишиб олинган:
- Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш;
- Марказий Осиё давлатларининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдиднинг олдини олиш масалаларида бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш;
- ўзаро давлатлараро муносабатларда куч ишлатмаслик;
- Марказий Осиё давлатларига қарши қаратилган ҳарбий иттифоқларга, блокларга кирмаслик, шунингдек, томонларнинг бирортасига қарши қаратилган ҳаракатларда қатнашмаслик;
- агар келишмовчиликлар юзага келса, уларни тинч йўл билан ҳал қилиш.
Изоҳ (0)