• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жазирамада тирикчилигини давом эттираётган ўзбекистонликлар (фото ва видео)

    Мамлакатда давом этаётган жазирама ўзбекистонликларнинг меҳнат қилиб даромад топишига, тирикчилик қилишига халал бермаяпти. Бу ҳақда «Дарё» мухбирлари хабар берди.

    «Дарё»нинг Наманган вилоятидаги мухбири Азизбек Абдувалиевнинг хабар беришича, бугун туш пайтида Наманганда 41 даража иссиқ бўлган. Шунга қарамасдан наманганлик новвойлар иссиқ тандир олдида мазали ва тўйимли нон пиширишда давом этган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Наманганлик новвойлар ёзнинг ҳозиргидек жазирама кунларида ҳам бир зум тин олаётгани йўқ, қўли қўлига тегмайди. Ташқаридаги ҳарорат 41 даража бўлса-да, тандир ичидаги ҳарорат ундан икки баравар ортиқ бўлса борки, асло кам эмас.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Биз суҳбатлашган новвойлар «бундай жазирамада тандир ичига кириш у ёқда турсин, кўчада юриш ҳам амримаҳол бўлиб қолди, бунга қандай чидаяпсизлар?» деган саволга жавобан «савобли касбнинг этагини тутганмиз, дастурхонга нон ушатганда бизни дуо билан эслашса, бас» дейишди жилмайиб.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, новвойлар қайноқ тандирга камида икки маротаба — нонни ёпиштираётганда ва тайёр бўлганидан сўнг узиб олиш учун кириб-чиқади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Дарё»нинг Бухоро вилоятидаги мухбири Лайло Ҳайитова ҳам тирикчилик сабабли жазирама офтоб тиғида қўлбола соябонлардан фойдаланиб, савдо қилаётганлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кун тиғида вагон-дўкон ичида ҳарорат жуда баланд бўлади, иссиқлигини кўриб турибсиз. Бу маҳсулотларнинг сифатсиз бўлишига олиб келади. Шу боис озгина бўлса-да, кўчадан шамол истаб, вагон ташқарисига маҳсулотларни чиқариб қўямиз. Бу иссиқда одамларнинг жон сақлаши қийин бўляпти. Лекин тирикчилик важи билан жазирама иссиққа қарамай, ишлаяпмиз. Оила боқиш, рўзғор тебратиш керак», — дейди Камолиддин Ғиёсов.

    Жазирамада қуёш тиғида меҳнат қилаётган Ободонлаштириш бўлими ходими иссиқ ва сувсизлик сабаб меҳнати самарасиз бўлаётганини айтмоқда.

    «Шу гуллар ҳар икки куннинг бирида суғорилади, аммо фойдасиз. Бир томондан ҳароратнинг кескин кўтарилгани, иккинчи томондан Бухоро тупроғининг шўрлиги меҳнатимизни натижасиз қолдирмоқда. Ачинамиз, аммо қўлимиздан ҳеч нарса келмайди», — дейди Ободонлаштириш бўлими ходимлари катта кўчадаги гулзорлар ҳақида гапирар экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    66 ёшли онахон эса иссиқ унинг тирикчилик қилишига, ишлашига халал бермаётганини таъкидламоқда.

    «Ёзнинг иссиғи бор, қишнинг совуғи бор, нон ейиш керакми, демак, савдо қилиб ўтираман-да. Мажбурман. Шунга ўрганганман. Топганим нонга йэтсин, шунга шукр қиламан», — дейди 66 ёшли онахон Олима Аҳмедова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аёлнинг айтишича, у паноҳ топган дарахт ҳам соат 10:00 лардан кейин ўз соясини қуёш тиғига алмашади. Бундай пайтда у рўмолидан бошига соябон сифатида фойдаланади.

    «Нафақат йўл чеккаларида ўтириб, тирикчилик қилаётганларга, турли корхона-ташкилотларда ишчи-ходимларга ҳам қийин. Сиз журналист бўлсангиз, меъёрдан ортиқ ҳароратда жон сақлаётган аҳоли учун компенсация тўланиши шартлиги масаласини олиб чиқинг. Бу иссиқ шунчаки, иссиқмас, ёмон иссиқ. Ҳаво ҳарорати Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган меъёрлардан жудаям ошиб кетди. Унга кўра, кундузи 32 даражадан, кечки пайт 24 даражадан ошмаслиги керак. Аномал иссиқ ҳарорат пайти кўчага чиқманг, кўпроқ салқин жойларда бўлинг, дейишади-ю, бунга ишчи-ходимлар учун на имкон, на шароит яратиб беришади», — дейди пешонасидан оқаётганлар терларни артган суҳбатдош.

    «Дарё»нинг Андижон вилоятидаги мухбири Умиджон Мамарасуловнинг маълумот беришича, бугун Андижонда аввалги кунларга қараганда бироз салқин бўлган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мухбир Умиджон Мамарасулов жазирама иссиқда фаолият юритаётган ЙПХ инспектори фаолиятини кузатди ва тасвирга олди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Тўғри, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди. Аммо ишлаш, тирикчиликни давом эттириш керак-ку», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳоли вакилларидан бири.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Дарё» жазирама иссиқда тирикчилик қилаётганлар ҳаётини кузатишда давом этади.

    25.07.2022, 22:33   Изоҳ (0)   35534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда иккита юк машинаси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди

    25.07.2022, 21:56

    Тошкент вилоятида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор (видео)

    25.07.2022, 21:32

    Тошкентда эркак хотини, фарзанди, қайнонаси ва қайнсинглисини пичоқлади

    25.07.2022, 21:20

    Ўзбекистонда чет тилидан ижодий имтиҳоннинг 1-босқичи якунланди

    25.07.2022, 20:46

    Жиззахда Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

    25.07.2022, 20:34

    Шавкат Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган Ўзбекистон фуқароларига миннатдорлик билдирди

    25.07.2022, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.