Шавкат Мирзиёев туғилган куни муносабати билан табриклаган барча ўзбекистонликлардан мамнун эканини билдирди, деб хабар беради президент матбуот котиби.
Қайд этилишича, 24 июль куни фуқаролар ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаган. Давлат раҳбари қутловлардан мамнунлигини, табрик йўллаган барчадан миннатдорлигини билдирган
«Меҳнаткаш ва бағрикенг, кўпмиллатли халқимизга ўзимнинг юксак меҳр ва эҳтиромимни билдиришдан беҳад мамнунман», — деган президент.
Изоҳ (0)