Криштиану Роналду аутизмдан азият чекаётган инсонларга кўмак берувчи хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Manchester Evening News.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси аутизм билан касалланган ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватловчи, Манчестерда жойлашган «I Аm» фондига хайрия қилди.
«Бу Криштиану томонидан қилинган меҳрибонлик ва саховат ҳаракати эди. Биз буни жуда қадрлаймиз.
Ташкилотимиз худди оилага ўхшайди, эҳтимол, бизнинг мақсадларимиз оилани барча нарсадан устун кўрадиган Роналду билан муштарак бўлгандир», — дейди жамғарма раҳбари Ҳелен Боден.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)