Африка футбол конфедерацияси мавсумнинг энг яхшилари номини маълум қилди.
Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане Африкада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ёзда «Бавария» сафига ўтган Мане сўровномада «Ливерпуль»даги собиқ жамоадоши Муҳаммад Салоҳ (Миср) ва «Челси» посбони Эдуар Мендини (Сенегал) ортда қолдирди.
Садио ортда қолган мавсумда «Ливерпуль» билан Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, унинг жамоаси Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб борди ва Англияда иккинчи ўринни эгаллади.
Мане Сенегал терма жамоаси билан тарихдаги илк бор Африка Кубогида зафар қучди. Шунингдек, жамоасига ЖЧ—2022 йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди.
Сенегал терма жамоаси Африкада мавсумнинг энг яхши терма жамоаси деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)