Россиялик MMA жангчиси Зубайра Тухуговнинг кейинги рақиби маълум бўлди.
Тухуговнинг кейинги рақиби Лукас Алмейда бўлади. Жанг 22 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 280 доирасида бўлиб ўтади.
Турнирнинг асосий жангги енгил вазн тоифасидаги Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасида кечади. Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Пётр Ян ҳам ушбу турнирда америкалик Шон O’Мэллига қарши октагонга чиқади.
Аввалроқ Тухуговнинг UFC Вегас 59 доирасидаги Нейт Ландверга қарши жангги бекор бўлгани хабар қилинганди. Бунга россиялик спортчининг Америка визаси билан боғлиқ муаммога дуч келгани сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)