Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (22-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 август куни АҚШда ўтказади.
Эргашевга бу жангда Мексика вакили Анхель Мартинес (14-1-2, 14 КО) рақиблик қилади, дея хабар беради Bохrеc.
Қайд этиш лозим, Мартинес фаолиятидаги 14 та ғалабанинг барчасини нокаут орқали қўлга киритган.
Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг сўнгги жангини 26 майда аргентиналик Луис Альберто Веронга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)