«Атлетико» клуби собиқ ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Уругвайда давом эттиради.
Sport 890 журналисти Родри Васкесга кўра, 35 ёшли футболчи Уругвайнинг «Насионал» клубига қайтади. Суарес айнан ўша ерда профессионал фаолиятини бошлаганди.
Яқин орада Луис Монтевидео жамоаси билан шартнома имзолайди ва «Насионал»да ЖЧ–2022 стартига қадар тўп суради.
Айни вақтда ҳужумчи эркин агент мақомида бўлиб турибди.
Аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия» клуби уругвайлик футболчини олиб келишни мўлжал қилаётгани хабар қилинганди. Дортмундликлар ундан саратонга чалинган Себастьян Аллернинг ўрнини эгаллашини хоҳлаётганди.
Изоҳ (0)