Ижтимоий тармоқларда 10 июль куни Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани марказида бир гуруҳ ҳайдовчилар томонидан пойда уюштирилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, пойгада қатнашган уч нафар ҳайдовчининг шахси аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилган. Жумладан, Lacetti автомашинаси ҳайдовчисига тегишли ҳужжатларсиз, светофорнинг қизил чироғига тўхтамай ҳаракатлангани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 128-4-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, давлат рақами белгисисиз, қизил чироқда ҳаракатланган Cobalt машинаси ҳайдовчиси шу кодекснинг 125-моддаси 5-қисми ва 128-4-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилган.
Яна бир Cobalt автомашинаси ҳам транспорт воситасига рухсат этилмаган ёритувчи қурилмалар билан, қизил чироққа тўхтамай ҳаракатлангани учун шу кодекснинг 127-моддаси 1-қисми ва 128-4-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Учала автомашина ҳам вақтинча ушлаб туриш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)