Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари май ойига нисбатан ўртача 1,7 фоизга арзонлашди.
Унга кўра, ўтказмалар учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 1,2 фоизга ошган. Бу нархлар 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, яъни бир йилда ўртача 3,5 фоизга ошгани кузатилган.
Бошқа молиявий хизматлар нархлари 2022 йилнинг июнь ойида май ойига нисбатан ўртача 0,8 фоизга арзонлашган.
Изоҳ (0)