Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати 20 июль куни қўшма мажлис ўтказди. Унда президентнинг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида»ги фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатга мувофиқ Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши 21 июль куни соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилиши белгиланган. Мажлисда мазкур фармонни тасдиқлаш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори қабул қилинган.
Шунинг билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси ўз ишини якунлаган.
Изоҳ (0)