Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан 20 июль куни Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари биргаликда «Номад» маданият марказига борган. Ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси кўздан кечирилган. Сўнг кўчманчилар ўйинлари намойиш этилган.
Президентлар Марказий Осиё халқлари куй-қўшиқларидан тузилган концерт дастурида қатнашган.
Изоҳ (0)