• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    500 квадрат метрли гардероб, иситиш тизимига эга гараж, мини ҳайвонот боғи: Ўзбекистонлик санъаткорлар қандай уйларда яшайди? (фото, видео)

    Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг шахсий ҳаёти, машинаси ва яшаётган уйи билан боғлиқ маълумотлар кўпчиликка қизиқ. Уларнинг айримлари ҳашаматли уйда яшаса, айримлари оддий, файзли уйда яшашни маъқул кўради. Баъзи санъаткорларнинг эса чет давлатларида ҳам уйи бор.

    Юлдуз Усмонова

    Фото: Instagram /@yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram /@yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан биргаликда истиқомат қиладиган икки қаватли ҳашаматли уй пойтахт марказида жойлашган бўлиб, уйнинг ҳовлисида гулзор ҳам мавжуд. Хонанда ижоддан бўш вақтида ҳовлисига турли гуллар экиш ҳамда уларни парвариш қилиш билан шуғулланади. Усмонованинг ҳовлисида ёзги ошхона ҳам мавжуд бўлиб, у уйида меҳмон кутишни яхши кўради ҳамда тез-тез ўз қўллари билан таом тайёрлаб туради.

    Шунингдек, примадоннанинг уйида катта иссиқхона ҳам бор. Юлдуз Усмонова бу ерда мавсумий сабзавотлар ҳамда кўкатларни етиштиради.

    Каниза

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram /@kaniza_shahrizoda

    Каниза 2022 йилнинг бошида Tashkent City’дан хонадон ва машина сотиб олган эди. Кейинроқ у янги уйининг олдида ҳаттоки расмга туша олмаётганини айтиб арз қилган.

    Зарина Низомиддинова 

    Фото: Instagram /@zarinanizomutdinova

    Фото: Instagram /@zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинованинг Тошкент шаҳрида ва Москвада уйи бор. Ҳозир Москвада яшаётган актрисанинг уйи замонавий шароитларга эга. Актрисанинг Тошкентдаги уйи жуда ҳашаматли ва замонавий шароитларга эга.

    Актрисанинг Тошкентдаги уйи ҳам ҳашаматли қурилган ва у фарзандлари билан бу ердаги уйига келиб туради.

    Саида Саидбекова

    Фото: Instagram /@saidasaidbekovaumarova

    Фото: Instagram /@saidasaidbekovaumarova

    Актриса Саида Саидбекова банкда бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи унга Malibu ҳамда Trailblazer автомобиллари олиб бергани, улар катта ва ҳашаматли «участка»да яшашлари ҳақида мухлисларига сўзлаб берган эди. Саиданинг хонадонида сериал ҳамда фильмлар съёмка жараёнлари бўлиб туради.

    Севара Назархон

    Фото: Instagram /@sevara_nazarkhan

    Фото: Instagram /@sevara_nazarkhan

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан Англиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилади. Шунга қарамай у тўйлар ва тадбирларга таклифлар боис Тошкентга жуда серқатнов. Севара Тошкентга келганида онасининг уйида яшайди. Хонанда онасининг ҳовлисидан тез-тез мухлислари учун репортажлар тайёрлаб туради. Севаранининг қизи Имон Анвар бувисининг ҳовлисидаги қишин ёзин ишлаб турадиган бассейнда чўмилишни яхши кўради.

    Муниса Ризаева

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    Фото: Instagram /@munisarizaeva

    Хонандаликдан ташқари кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланадиган Муниса Ризаеванинг Тошкент шаҳрида бир нечта уйлари бор. У айрим хонадонларни коробка ҳолатда харид қилиб таъмирлаб сотади.

    Хонанданинг уйидаги гардероб ателье ва дўконларни эслатади, унда жуда кўп турдаги кийимлар бор. Муниса Ризаева битта кийимни кўпи билан икки маротаба кийишини, даромадининг 80 фоизини кийим харид қилишга сарфлашини айтди. Унинг гардероби 500 квадрат метр майдонда жойлашган 8 та хонани ўз ичига олади.

    Муниса Ризаева аввалроқ Tashkent City’дан ҳам уй сотиб олган эди. Кейинроқ эса одамлар яшашга қўймаётгани сабабли у ердаги ҳашаматли хонадонини 420 минг долларга сотувга қўйганини маълум қилди.

    Ситора Фармонова

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram /@sitorafarmonovaofficial

    Актриса, телебошловчи Ситора Фармонова ўзи яшайдиган уй ҳовлисини мухлисларига намойиш қилди. У уйининг ҳовлисида ҳайвонот боғи борлигини айтган.

     Зиёда

    Фото: Instagram /@ziyodamusic

    Фото: Instagram /@ziyodamusic

    Зиёда Тошкент шаҳридаги шинам ҳовлисида фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан бирга яшайди. Хонанданинг уйи замонавий талаблар асосида қурилган.

    Бундан ташқари у Tashkent City’дан ҳам хонадон харид қилган, бироқ бу уйнинг таъмирлаш ишлари ҳали якунига етмаган.

    Феруза Норматова 

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    Инстаблогер ва актриса Феруза Норматованинг пойтахтда бир нечта уйи бор. Актриса янги қурилган турар жой мажмуаларидан биридаги замонавий таъмирланган хонадонда яшайди.

    Феруза Норматова ота-онасига ҳам янги қурилаётган мажмуадан уй совға қилганидан кейин унинг уйлари сони учтага етган эди.

    Нилуфар Усмонова 

    Фото: Instagram /@nilufarusmonova

    Фото: Instagram /@nilufarusmonova

    Нилуфар Усмонованинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳашаматли уйи бор. Уй замонавий шароитларга эга бўлиб унда болалар учун мўлжалланган бассейн ва кўплаб хоналар мавжуд. Юлдуз Усмонованинг онаси Раҳима ҳожи она невараси Нилуфарникида яшаган. Шу боис унинг вафотидан сўнг, Юлдуз Усмонова ҳар пайшанба куни қизиникига келиб, ўз қўллари билан таомлар тайёрлаб, онасининг ҳаққига Қуръон тиловат қилар эди.

    Дилдора Ниёзова 

    Фото: Instagram /@dildoraniyozova_official

    Фото: Instagram /@dildoraniyozova_official

    Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан Тошкентдаги ҳашаматли ҳовлисида яшайди. Хонанданинг ҳовлисига турли манзарали ўсимликлар экилган, кичик ҳайвонот боғи ҳам мавжуд. Дилдора Ниёзова хонадонида меҳмон кутишни яхши кўради.

    Рашид Холиқов

    Фото: Instagram /@rashidkhalikov

    Фото: Instagram /@rashidkhalikov

    Рашид Холиқовнинг уйи ҳашаматлилиги билан бошқа ҳамкасблариникидан қолишмайди. Бир неча қаватдан иборат ҳовлида хонанда тўрт фарзанди, икки келини ва икки невараси билан бирга яшайди. Унинг уйи ҳам ҳашаматли хонадонида фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан бирга истиқомат қилади. Хонанданинг уйида катта қишки гараж мавжуд, ундан эса Lexus, Mercedes, KIA ҳамда Malibu каби қимматбаҳо автомобиллар ўрин эгаллаган.

    Лола 

    Фото: Instagram /@lolaofficial

    Фото: Instagram /@lolaofficial

    Айни пайтда оиласи билан Россиянинг Москва шаҳрида яшайдиган Лола яқинда Тошкент шаҳридан ҳам хонадон харид қилди. Ҳозирда унинг ушбу хонадонида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    У аввалроқ Тошкентдаги хонадонини суст таъмирлаётган усталарни алмаштиришга қарор қилган эди.

    Малика Равшанова 

    Фото: Instagram /@malika_ravshanova

    Фото: Instagram /@malika_ravshanova

    Хонанда Малика Равшанова ҳозир яшаётган уйидан ташқари яна ҳашаматли ҳовли қурмоқда.

    Бундан ташқари у янги қурилаётган хонадон сотиб олган ва у ҳамкасблари Нодир Зоитов ва Ширин билан қўшни бўлган.

    Шерали Жўраев

    Фото: Instagram /@sheralijuraevofficial

    Фото: Instagram /@sheralijuraevofficial

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг хонадони жуда катта майдондан иборат. Уй икки қаватдан ташкил топган ва ҳашаматли кўринишга эга. Хонанда туғилган кун ва бошқа оилавий тадбирларни уйида ўтказади.

    Иззат Шукуров

    Фото: Instagram /@izzatshukurov

    Фото: Instagram /@izzatshukurov

    Таниқли санъаткор Тоживой Шукуровнинг ўғли Иззат Шукуров тўйи муносабати билан кузатувчиларига ҳашаматли хонадонини кўрсатди.

    Зебо Наврўзова

    Фото: Instagram /@zebo_navruzova_official

    Фото: Instagram /@zebo_navruzova_official

    Продюсер ва режиссёр Зебо Наврўзова пойтахтдаги ҳашаматли хонадонида кичик ўғли ҳамда келини билан бирга яшайди. Катта майдонда жойлашган уй ҳовлисида яшил ҳудуд мавжуд бўлиб, у ерга турли хил манзарали ўсимликлар ҳамда гуллар экилган.

    Улуғбек Раҳматуллаев

    Фото: Instagram /@ulugbekrahmatullaev

    Фото: Instagram /@ulugbekrahmatullaev

    Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни кўп ҳам ошкор қилавермайди. У яқинда Instagram’даги саҳифаси орқали замонавий таъмирланган уйининг бир қисмини кузатувчиларига кўрсатди.

    Рихситилла Абдуллаев

    Фото: Instagram /@rixsitilla_abdullaev

    Фото: Instagram /@rixsitilla_abdullaev

    Телебошловчи, актёр Рихситилла Абдуллаев фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан бирга ҳашаматли, замонавий шароитларга эга хонадонида яшайди.

    Бунёдбек Саидов

    Фото: Instagram /@bunyodbeksaidov

    Фото: Instagram /@bunyodbeksaidov

    Бунёдбек Саидов Хоразмдаги уйида ота-онаси, фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан бирга истиқомат қилади.

    Равшан Комилов

    Фото: Instagram /@ravshankomilov_

    Фото: Instagram /@ravshankomilov_

    Эл ардоғидаги хонанда Равшан Комилов ҳашаматли уйига алоҳида эътибор қаратади ва хонадонида ободонлаштириш ишларини олиб боради.

    «Via Marokand» гуруҳининг аъзоси Асал яқинда пойтахтдан шинамгина хонадон харид қилди.

    Саида Раметова

    Фото: Instagram /@saida_rametova_official

    Фото: Instagram /@saida_rametova_official

    Эл ардоғидаги актриса Саида Раметова ҳам шинам хонадонида иккинчи ўғли Азиз ҳамда келини билан бирга яшайди. Актрисанинг уйига кўплаб шогирдлари меҳмондорчиликка бориб туради.

    Мадина Мумтоз

    Фото: Instagram /@madinamumtoz

    Фото: Instagram /@madinamumtoz

    Собиқ хонанда актриса Мадина Мумтознинг уйи ҳам ҳашаматли уйлар сафига киради. Унинг уйи классик услубда қурилган бир нечта хоналардан ташкил топган. Ҳозирда фудблогерлик фаолияти билан шуғулланаётган Мадина хонадонидан тез-тез мухлислари учун репортажлар тайёрлаб туради.

    Раъно Ярашева

    Фото: Instagram /@ranoyarashevaofficial

    Фото: Instagram /@ranoyarashevaofficial

    Актриса Раъно Ярашеванинг Олмазор туманида жойлашган уйи ҳам ҳавас қилгулик. Актрисанинг уйидан меҳмон аримайди.

    Аслиддин Дўстов

    Фото: Instagram /@asliddin.достов

    Фото: Instagram /@asliddin.достов

    Хонанда Аслиддин Дўстовнинг уйи икки қаватли ва ҳашаматли кўринишга эга.

    Ёрқинхўжа Умаров

    Фото: Instagram /@yorkinumarov

    Фото: Instagram /@yorkinumarov

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг янги қурилган ҳовлиси оддий, бироқ замонавий таъмирланган. У синглисини шу уйдан турмушга узатди.

    Мавлуда Асалхўжаева

    Фото: Instagram /@mavludauz

    Фото: Instagram /@mavludauz

    Мавлуда Асалхўжаеванинг уйи икки қаватли, ҳашаматли ва замонавий шароитларга эга ҳовли ҳисобланади.

    Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева

    Озбек шоу-бизнесидаги энг чиройли жуфтликлардан бири Шоҳруҳхон ҳамда Асал Шодиева пойтахт марказидаги янги қурилган уйлардан бирида, майдони катта бўлган хонадонда истиқомат қилади. Жуфтликнинг уйи оқ рангда бўлиб, мебеллар, қандиллар ҳаттоки ундаги ҳамма жиҳозлар ҳам оқ рангда.

    Сайёра Қозиева

    Фото: Instagram /@sayyora_qozieva

    Фото: Instagram /@sayyora_qozieva

    Хонанда Сайёра Қозиеванинг уйи уч қаватдан иборат. Унинг уйи ҳам ҳашаматли бўлиб яқинлари ва қариндошлари меҳмондорчиликка келиб туради.

    21.07.2022, 13:50   Изоҳ (0)   45349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўртта халқ артисти ўтолмаган кастингдан ўтган жисмоний тарбия ўқитувчиси. Шуҳрат Аббосовнинг «Деҳқонқул»и Аъзам Шокиржоновга қандай насиб этган эди (видео)

    21.07.2022, 12:32

    Instagram: Онасини туғилган куни билан табриклаган Зоҳиршоҳ Жўраев, таниқли турк актёри билан учрашган Юлдуз Усмонова, саёҳатдаги санъаткорлар

    20.07.2022, 22:22

    Ўзбекистонда Октай Кайнаржа иштирокида ишланаётган сериал, янги мавсумда томошабинлар хайрлашадиган қаҳрамонлар. Турк киноси янгиликлари

    20.07.2022, 21:45

    Совиткич, машина ва уй. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг илк даромадидан қилган қимматбаҳо харидлари (видео)

    20.07.2022, 18:42

    «Ўргимчак одам» ҳикояси: Тоби Магуайрнинг оддий боладан Голливуднинг энг севимли юлдузигача бўлган ҳаёт йўли

    20.07.2022, 16:36

    Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Имрон ва бошқа хонандалар бир кунда нечта тўй хизматига боради?

    20.07.2022, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.