• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Совиткич, машина ва уй. Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг илк даромадидан қилган қимматбаҳо харидлари (видео)

    Табиатан инсонлар қийинчилик билан эришган нарсаларини кўпроқ қадрлашади. Осонликча эришилган нарсаларнинг қадри эса аксинча бўлади. Хўш, машҳурларнинг қийинчилик билан эришган ва ҳамиша ширин хотиралар билан эслайдиган харидлари борми?

    Нилуфар Усмонова:  «Ўғлимни ток урганидан кейин тўйларда қўшиқ айтишга қарор қилганман»

    Фото: Instagram / @saidazamhon

    Фото: Instagram / @saidazamhon

    — Биринчи турмушимдан ажрашган, онам билан муносабатларимиз совуқлашган. Санъаткор бўлишимга қарши бўлган, ундан кўра қайта оила қуришимни истаган. Буни истамаганим учун ўғлимни олиб алоҳида уйга кўчиб ўтганмиз. Аммо кўп ўтмай пулсиз яшай олмаслигимни тушунганман. Шундай кейин барча қулайликларга эга уйимни ижарага бериб, ўзим ундан арзон уйга кўчиб ўтганман. Уйнинг поли кўчиб, бетонлари кўринадиган даражада таъмирталаб эди. Ўғлим хусусий боғчага борарди, ижара уйдан олган пулимнинг ярмини унга тўлардим. Қолганини эса ўзим яшаётган уй эгасига бериб, тузукроқ рўзғорлик ҳам қилолмасдим. Фақатгина ўғлим кечки пайт ейиши учун ҳар куни тайёр угра сотиб олардим. Ошхонада ёши мендан ҳам «катта» совиткич бор эди. Нима ҳам билди-ю, бир куни ўғлим уни очганида ток урди. Саидаъзамхоннинг «учиб» тушганини кўриб, тилим айланмай қолди.

    Шундан кейин ўғлим учун ҳаракат қилишим кераклигини англаб, таниш-билишларнинг тўйига «қистир-қистир» пул эвазига борганман. Тўйлардан йиққан пулларимни тўплаб, 1375 АҚШ долларига (нархи ҳам аниқ эсимда) катта совиткич сотиб олганман. Бу ҳаётимдаги ўз меҳнатим билан харид қилган биринчи буюм бўлган. Ғарибона уйда турсак ҳам катта совиткичимиз борлигидан хурсанд бўлганман, — дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

    Юлдуз Турдиева: «Уй олиш учун танловда қатнашганман»

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Оила қурганимиздан сўнг уй-жой масаласида кўплаб муаммоларга учраганмиз. Чунки тўйдан аввал турмуш ўртоғим билан талабалар ётоқхонасида яшардик. Оила қурганимиздан сўнг бу ерда эр-хотин бўлиб яшаш мумкин эмаслигини айтишган. Аввалига ижара уйга чиққанмиз, аммо шароит у қадар яхши эмасди. Катта ўғлим туғилганида биринчи қаватдаги хонадонга кўчиб ўтгандик. Балконнинг ойналари синиб кетган, панжараси ҳам йўқ эди. Ҳар куни биров кирмасмикан, деган қўрқув билан тонг оттирардим. Бундай шароитда ўғлим касал бўлиб қолишини ўйлаб, уни Бухородаги қайнонамга бериб юборганмиз. Боламни соғиниб юрган пайтимда Озарбайжонда ўтказиладиган Байналхалқ муғом фестивали ҳақидаги эълонни ўқиб қолганман. Бош соврин учун 15 минг АҚШ доллари деган жойини ўқиб, кўзларим порлаб кетган. Ўзимча бу пулга уй сотиб олиш ҳақида режалар тузганман.

    «Қорабахши» қўшиғи— озайбайжон юраги дейиларкан. Ўзбекистон давлат консерваториясида ишлайдиган Очил Матжоновдан қўшиқни ўргаташини сўраганман. Ўн икки кун давомида консервоториядан кетмай қўшиқни ўрганганман. 2009 йили ўтказилган муғом фестивалида ғолиб бўлиб, илк катта муокофтни қўлга киритганман. Тошкентга қайтганимдан кейин уй олиш ҳаракатига тушганман. Ҳаммаси ниятга яраша бўлар экан, ўша пайтда 15 000 АҚШ долларига шаҳар марказидан икки хонали уй берарди. Уй сотиб олиб, оилам билан унга кўчиб ўтганмиз. Бу фестиваль ҳаётимга қувонч олиб кирган, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    Шаҳло Зоирова: «Spark олиб, киракашлик қилганман»

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    — Ҳаётда яхши яшаш учун интилиш, кимнингдир кўмагини кутиб яшаш керакмаслигини эрта тушунганман. Шу боис ҳаракатни анча эрта бошлаганман. Институтга кириш учун бир неча бор уринганман, аммо уч йил омад кулиб боқмаган. Ўқишга киролмаган йилим аёллар сумкаси сотадиган дўкон билан келишиб, савдо билан шуғулланишга қарор қилганман. Савдодан икки минг АҚШ долларини йиғиб, бу йил пул бериб бўлса ҳам ўқишга кираман, деб аҳд қилгандим.

    Аммо ўша йили омадим келиб, Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультетига бюджет асосида ўқишга қабул қилинганман. Икки минг доллар ҳам ёнимга қолган. Ана шу пулга ойлик тўлов эвазига Spark олиб, дарсдан сўнг киракашлик ҳам қилганман. Киракашлик қилаётганимда жуда кўп қизиқарли воқеалар бўлган. Энг қизиғи, ўша пайтда «Миллион» жамоасида фаолият юритардим. Бекзод ака таксичилик қилишимни билиб, танбеҳ берганди. «Нима қилай, киракашлик қилмасам қарзимни узолмайман», дегандим. Қарзни икки ярим йил деганда узганимдан кейин машина менга қолганди, — дейди комик актриса Шаҳло Зоирова.

    Жамшид Ҳожиниёзов: «Радио эфирга кечикмаслик учун машина олганман»

    Фото: Instagram / @jamshidxojiniyozov

    Фото: Instagram / @jamshidxojiniyozov

    — Мен 1997 йилдан Гранд радиосига эфир бошловчиси сифатида ишга қабул қилинганман. Машина олишга заруратим бўлган. Чунки эфир пайтлари учун тонг саҳарда ишга келишим ёки жуда кеч кетишим мумкин эди. Шу боис, эфирга кеч қолмаслик учун автомобиль олишга жиддий аҳд қилганман. 1998 йил Nexia русумидаги машиналар энди оммалашаётган пайт эди. Пулларимни тўплаб, 23 ёшимда шу машинандан харид қилганман. У пайтдаги қувончимни тасвирлаб беролмайман, — дейди телебошловчи ва продюсер Жамшид Ҳожиниёзов.

    Хонзода Қамбарова: «18 ёшимда машина сотиб олганман»

    <strong>Фото: Instagram / @ ханна__оффиcиал</strong>

    Фото: Instagram / @ ханна__оффиcиал

    — Болалигимдан мустақил пул топишга, рўзғорга кўмаклашишга ҳаракат қилганман. Ташқи кўринишим чиройли бўлгани ва қўшиқ айтишни яхши кўрганим учун тўйларга чиқишни таклиф этишган. 17 ёшимдан бошлаб, жамоа бўлиб тўй-тантаналарда иштирок этардик. Бир йил давомида ишлаб топган пулимни йиғиб, машина олишга қарор қилганман. Чунки машина оиламиз учун жуда керак эди. 18 ёшимда спарк русумли илк машинамни сотиб олганман. Ундан кейин тўйимни ўтказганман, — дейди блогер Хонзода Қамбарова.

    Хуснора Шодиева: «Ўзимга Chevrolet Equinox совға қилдим»

    Фото: Instagram / @khusnorik

    Фото: Instagram / @khusnorik

    — Самирнинг отаси тўйдан кейин менга Malibu автомобилини совға қилганди. Машина мазза қилиб ҳайдардим. Афсуски. У билан ажрашганимиздан кейин машинани ўзлари билан олиб қолишди. Машина-ку топиладиган нарса аммо оиламнинг бузилгани менга қаттиқ таъсир қилганди. Руҳий тушкунликка тушиб, анча вақт кўчага ҳам чиқмай қўйганман. Аммо машина ҳайдашни жуда соғинганман. Кейин онам Nexia 3 автомобилини совға қилди. Аммо ўтган йили ўз пешана терим билан топган пулимга янги автомобиль олдим. Тўқ қизил рангдаги Chevrolet Equinox менга шуниси билан ҳам жуда қадрли, — дейди хонанда ва телебошловчи Хуснора Шодиева.

    Азода: «21 ёшимда онамга 3 хонали уй совға қилдим

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Шубҳасиз, ҳаётимдаги ҳар бир харид ёдимда қолади. Чунки кераксиз нарсани харид қилмайман. Илк марта қиммат телефон олганим ҳам кечагидек ёдимда. Аммо уларнинг ҳаммасидан ҳам кўра онамга уй совға қилган кунимни эслаш ёқимлироқ. 21 ёшимда онамга  шаҳар марказидан 3 хонали уй совға қилдим. Бу ҳозирча энг қиммат харидим бўлди. Аммо сарфлаган пулим онамнинг қувончи олдида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, — дейди блогер Азода.

    Онасига уй совға қилган яна бир блогер

    2021 йилнинг 3 август санаси блогер Озод (Лиил) Хуррамов ва унинг оиласи ҳаётидаги энг қувончли кунлардан бири сифатида муҳрланди. Ўша куни блогер онасининг кўп йиллик орзусини амалга ошириб, янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олди.

    «Оилада опам, акам ва мен- уч фарзандмиз. Совет даврида қурилган эски уйда ижарада яшардик. Онам ҳар куни ‘Қанийди, бир Ватаним (уйим) бўлса’, деб орзу қиларди. Мен эса ушбу сўзларни эшитганимда, кун келиб онамни хурсанд қиламан, деб ният қилардим», — дейди Озод Хуррамов

    Мавзуга доир:

    • «Битта клипга 1500 доллар эвазига суратга тушаман». Telegram нималигини билмаган Холиқжон вайнес қандай қилиб интернет юлдузига айлангани ҳақида (видео)
    • «Сендан актёр чиқмайди, дейишганди». Ўзбекистонлик машҳурларнинг орзуларга эришиш йўлида таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари
    • Кастинг-менежерлар томонидан рад этилган бўлса-да, орзусидаги ролни қўлга киритгунича ҳаракатдан тўхтамаган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Сотувчи, мураббий, ошпаз ва моделликдан актёрликкача: Болливуднинг Том Крузи —Акшай Кумар карьерасини қургунча қандай йўлларни босиб ўтган? (фото)
     

     

     

    20.07.2022, 18:42   Изоҳ (0)   51543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўргимчак одам» ҳикояси: Тоби Магуайрнинг оддий боладан Голливуднинг энг севимли юлдузигача бўлган ҳаёт йўли

    20.07.2022, 16:36

    Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Имрон ва бошқа хонандалар бир кунда нечта тўй хизматига боради?

    20.07.2022, 14:59

    «Вазир бўлган куним кабинетда ўтириб, онамнинг сўзларини эслаб йиғладим». Озодбек Назарбеков онаси ҳақидаги хотиралари ҳамда нима сабабдан тўйларга чиқа олмаслиги

    20.07.2022, 12:45

    Приянка Чопра 40 ёшда: Болливуд юлдузи ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото)

    20.07.2022, 09:55

    Instagram: Янги машинали бўлган Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова таътилда, Каниза дуо олди

    19.07.2022, 22:25

    Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)

    19.07.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.