• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўргимчак одам» ҳикояси: Тоби Магуайрнинг оддий боладан Голливуднинг энг севимли юлдузигача бўлган ҳаёт йўли

    Кўпчилик машҳур кино юлдузи бўлишни орзу қилади. Улар худди севимли актёрлари каби шон-шуҳратдан завқланишни ва катта пул ишлашни хоҳлашади. Аммо Голливуддаги гўзал ҳаёт ортида у ерга бориш учун кўп нарсаларни қурбон қилишга мажбур бўлган оддий инсонлар борлигини унутамиз. Машҳурлик фақат меҳнат, интизом ва сабр-тоқат ортидангина келишини қуйидаги ҳикоя ҳам исботлайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тоби Магуайр номи билан машҳур Тобиас Винсент Магуайр 1975 йилда туғилган. Унинг ота-онаси жуда ёш турмуш қурган. 18 ёшли онаси Венди Браун реклама соҳасида ишлаш билан бир қаторда актриса бўлишга бир неча бор ҳаракат қилган, 20 ёшли отаси Винсент Магуайр эса ошпаз эди. Тоби 2 ёшга тўлганда, ота-онаси ажрашиб кетади.

    Шундан сўнг ҳаёт янада қийинлашади. Актёр интервьюларидан бирида шундай деб эслайди: «Бошпанамиз бўлса-да, лекин доим қариндошларим билан диванда ухлардим. Оилам давлат томонидан бериладиган озиқ-овқат талони ва тиббий суғурта ҳисобига кун кўрарди. Менга бундай ҳаёт ёқмасди, шунинг учун биринчи галда пул ишлаб топишни истаганман».

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Шубҳасиз, асосий ҳаракатлантирувчи куч пул эди, шунинг учун актёр отасининг изидан боришни хоҳлайди. Ошпаз бўлиш тезда пул топиш учун ечим бўлган бўлиши мумкин, лекин Тобининг онаси уни актёрлик дарсларига бориши учун 100 доллар беради. Айнан шу қарор унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади.

    Актёрликни ўрганишни бошлаганида у 12 ёшда эди. Аввалига у бир нечта реклама роликларида суратга тушади, кейинчалик телесериалларда кичик ролларни ўйнайди. Аммо актёр шунчаки ўтириб, мўъжиза содир бўлишини кутишни хоҳламайди. «Гап нафақат имкониятларда, балки уларга бўлган муносабатда ҳам. Мен ўзингиз учун бошқа келажакни тасаввур қилиш қобилияти ҳақида гапиряпман», — дейди актёр.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ҳар куни ой охиригача яшаш учун пулингиз етиш-етмаслиги ҳақида ўйлашингиз керак бўлганда, миянгизда шу нарса тинмай айланаверади. Магуайр буни шундай деб тушунтиради: «Бундай шароитда яшаётганингизда, мия фақат бугун одатдагидек овқатланиш ёки ижара ҳақини қандай тўлаш кераклиги ҳақида ўйлайди. Агар бу ҳақда ҳар куни ташвишланишингиз шарт бўлмаса, онгингиз муҳимроқ нарсалар учун бўшайди».

    Вақт ўтди ва Тоби шоу-бизнесда мустаҳкам карьера қурди. У 1993 йилда «Бир ўсмирнинг ҳаёти» фильмида Роберт Де Ниро ва Леонардо Ди Каприо билан бирга рол ўйнашга муваффақ бўлди. 1997 йилда у «Музли шамол» фильмининг актёрлар таркибига кирди ва 2000 йилда Майкл Дуглас ва кичик Роберт Дауни билан бирга «Даҳолар» фильмида рол ўйнади.

    Қийинчиликлар ўтмишда қолди. «Тасаввур ҳақиқатга, инфратузилмага ёки статистикага боғлиқ эмас. Менимча, бизнинг ҳаётимиз тасаввуримиз маҳсулидир», — деб тан олади актёр.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тоби Магуайрнинг ҳаёти 2002 йилда бутун дунё олдида 4 миллион долларлик фильмда ўргимчак одам ролини ўйнаганида ўзгарди. 2003 йилда у «Севимли» фильмида рол ўйнади ва бунинг учун у яна 12 миллион доллар даромад олди.

    «Биринчи марта муваффақиятга эришганимда пулимга жуда эҳтиёт бўлганман. Албатта, ўтмишнинг ҳам таъсири бор эди. Катта миқдордаги пул ютиб, кейин бир ой ичида уни йўқотадиган лотерея ғолибларини биласизми? Бу мен ҳақимда эмасди. Келажакда харажатларим кўп бўлганидан тўхтовсиз суратга тушишни истамасдим», — деб тан олади актёр.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тобининг карьерасида Питер Паркер роли қанчалик муҳим бўлганига шубҳа йўқ. Магуайр ўргимчак одам ролини ўйнаган энг кўп маош олган актёрдир. У 17,5 миллион доллар ва «Ўргимчак одам-2» фильмининг 5 фоизини ва «Ўргимчак одам-3» фильмининг чиқишидан 15 миллион доллар ва 7,5 фоиз даромад олди.

    Аммо муваффақиятга эришиш учун фақат орзу қилишнинг ўзи етарли эмас, кўп меҳнат қилиш ҳам керак. «Агар мен ҳақиқатан ҳам бирор нарсани хоҳласам, режа тузаман ва нима бўлишидан қатъи назар, ўша нарсага эришмагунимча тинмай ишлайман», — дейди Магуайр.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2021 йилда биз Тоби Магуайрни «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильмида ўргимчак одам сифатида Marvel оламига қайтганини кўрдик. Актёр бошқа образларни ҳам ижро этган. Ташқи кўринишдаги ўзгаришлар ва актёрлик маҳорати унинг суратга олиш майдончасидаги профессионаллиги ҳақида гапиради, веганизм ва ёга билан шуғулланиши эса кундалик ҳаётда фидойи ва қатъиятлилигидан дарака беради.

    2023 йилда «Бобил» фильмининг премьераси бўлиб ўтади, унда Тоби Чарльз Чаплин ролини ижро этади.

    Актёр ўз ижоди орқали чин юракдан ниманидир хоҳласангиз ва унга эришиш учун ҳаракат қилсангиз, ҳаёт сизни охир-оқибат мукофотлашини ўз ҳаёти мисолида исботлади.

    20.07.2022, 16:36   Изоҳ (0)   9748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Имрон ва бошқа хонандалар бир кунда нечта тўй хизматига боради?

    20.07.2022, 14:59

    «Вазир бўлган куним кабинетда ўтириб, онамнинг сўзларини эслаб йиғладим». Озодбек Назарбеков онаси ҳақидаги хотиралари ҳамда нима сабабдан тўйларга чиқа олмаслиги

    20.07.2022, 12:45

    Приянка Чопра 40 ёшда: Болливуд юлдузи ҳақида 15 та қизиқарли факт (фото)

    20.07.2022, 09:55

    Instagram: Янги машинали бўлган Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова таътилда, Каниза дуо олди

    19.07.2022, 22:25

    Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)

    19.07.2022, 20:44

    Озодбек Назарбеков лицензия нархи қандай белгиланиши, хонандаларнинг интернетдаги жанжали ҳамда Канизанинг «хурмача қилиқлари»га муносабати ҳақида (видео)

    19.07.2022, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.