• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон солиқ ислоҳотида қандай хатоларга йўл қўйилган?

    Валюта ва солиқ соҳасидаги ўзгаришлар иқтисодий ривожланишнинг самарали механизмини, қонунга итоаткор, бунёдкор, ижтимоий масъулиятли тадбиркорлик субъектлари учун етарлича қулай шарт-шароитларни ярата олгани йўқ.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Солиқ ислоҳотлари жараёнида бир самарасиз тизим бошқа самарасиз тизимга алмаштирилди холос.

    Юқори иқтисодий бошқарув органлар – Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкнинг хатти-ҳаракатлари натижаси «ҳаммаси тезда ўзгарди, лекин барчаси эскича қолди» деган гапни эслатади.

    Солиқда қулайликлар яратишга қаратилган рақамли дастурлар солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш воситаси эмас, балки фақат бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини таъминлаш воситаси сифатида қўлланаётгандек.

    Бунинг оқибатида солиқ идоралари ва тадбиркорлар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда.

     

    Кўп чакана савдо нуқталарида нақд пул билан муомала қилиш ҳали ҳам сотувчилар учун тўловнинг «ёқимлироқ» шакли бўлиб келмоқда. Бозорларда ҳали ҳам «доллар, тилла оламиз» деган чақириқлар давом этмоқда.

    Солиқ ислоҳоти жараёнида жиддий хатоликларга йўл қўйилди. Янги Солиқ кодекси кучга кирган кун — 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳисобланса, солиқ ислоҳотининг учинчи йили кетмоқда.

    Шу пайтгача йўл қўйилган хатолар англаб етилмади, тан олинмади, аксинча, бу хатолар ютуқ сифатида кўрсатилаётгани янада ташвишлироқ.

    Йўл қўйилган хатоларнинг биринчиси — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир текис (ясси) паст ставкасини жорий этиш бўлди.

    2018 йилга қадар мамлакатда иш ҳақи солиқларининг прогрессив (ўсиб борувчи) шкаласи амал қилган. 2018 йил учун у қуйидагича эди:

    2018 йилгача ҳатто ЭКИҲнинг 1 баравари миқдоридаги солиққа тортилмайдиган энг кам миқдор ҳам амал қилган. Аммо бу формал, яъни номигагина холос.

    Даромад солиғидан ташқари, жисмоний шахсларнинг барча даромадларидан Пенсия жамғармасига 8 фоиз миқдорида суғурта бадаллари ҳам тўланиши керак эди.

    Шу тариқа, даромад солиғининг прогрессив ставкалари 8 фоиз, 15,5 фоиз, 24,5 фоиз ва 30,5 фоиз бўлиб, солиққа тортилмайдиган минимал миқдор амалда йўқ эди.

    Бундай прогрессив шкалада кичик корхоналар учун 15 фоиз ва йирик корхоналар учун 25 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўлови бўлган.

    Ходим ойига қўлига 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача маош олганда кичик корхоналарда 385 минг сўмдан 548 минг сўмгача, йирик корхоналарда эса 506 минг сўмдан 682 минг сўмгача солиқ тўлашга тўғри келган.

    Бу ҳолат бизнесни тобора «сояга чиқишга», яъни яширин фаолият олиб боришга ундар эди.

     

    2019 йилдан кескин енгиллик юз берди: ясси, яъни иш ҳақи миқдоридан қатъи назар, ҳамма учун бир хил 12 фоизлик даромад солиғи ставкаси ва барча корхоналар учун 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ўрнатилди.

    Шу билан бирга, ишчи қўлига оладиган 1 000 сўм учун бор-йўғи 273 сўм меҳнат солиқлари тўланадиган бўлди.

    Даромад солиғининг 12 фоизлик ясси паст ставкасининг жорий этилиши «қош қўяман деб кўз чиқариш»га тенг бўлди.

    Бунда кам маош оладиганлар оз, юқори маош оладиганлар эса анчанига наф кўришди:

    • 1 млн сўм олган шахснинг даромад солиғи 2 фоиз пунктга камайган, у 19 795 сўм ютган;
    • 2 млн сўм ойлик даромад оладиган ишчи тўлайдиган солиқ 7,2 фоиз пунктга, унинг солиқ суммаси 143 577 сўмга камайди;
    • 3 миллион сўм олувчида солиқ 9 фоиз пунктга пасайди, у қўлига 268 567 минг сўм кўпроқ оладиган бўлди.

    Ишчи-ходимларнинг иш ҳақига солинадиган юқори солиқлар муаммоси энг кам истеъмол савати (яшаш минимуми) қийматига яқин солиқ солинмайдиган минимумни жорий этиш ва юқорироқ ставкаларни қўллаш учун чегара даражаларини ошириш орқали ҳал қилиниши керак эди.

    Масалан, қуйидаги шкалани киритиш мумкин эди:

    Бу мумкин бўлган вариантлардан бири.

    Даромад солиғи тўловчилар – ишчи-ходимлар иш ҳақининг табақаланиш даражасини батафсил таҳлил қилиш асосида ва бюджет даромадларининг умумий даражасини сақлаб қолиш заруратини ҳисобга олган ҳолда чегаравий миқдор ва ставкалар юқори ёки паст томонга бироз ўзгартирилиши мумкин.

    Бундай таҳлил қилиш учун Молия вазирлигининг мамлакат давлат бюджети ижросининг дастлабки натижалари тўғрисидаги маълумотлар таркибида эълон қилинадиган кўрсаткичлар қизиқиш уйғотади.

    Ушбу маълумотларда даромад солиғи тўловчилар умумий сони ва уларнинг иш ҳақи даражасига қараб гуруҳларга бўлиниши кўрсатилган.

    Хусусан, 2021 йил ноябрь ойида, иш ҳақи солиғини тўловчилар сони 4,68 млн кишини ташкил этди.

    Шу жумладан, ойлик иш ҳақи миқдори:

    • 1 млн сўмгача – 1,61 млн киши;
    • 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача – 1,13 млн киши;
    • 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача – 1,15 млн киши;
    • 4 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 268,4 минг киши;
    • 5 млн сўмдан ортиқ – 513,2 минг киши олиши маълум қилинган.

    Ушбу маълумотларга юқоридаги прогрессив шкалани қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб амалга оширилганда қуйидагилар ҳосил бўлади:

    • солиқ тўловчиларнинг аксариятида солиқ камайиб, уларнинг 34,5 фоизи умуман даромад солиғидан озод бўлар эди;
    • 54,5 фоизида солиқ юки камайган ҳамда фақатгина 11 фоизида даромад солиғи ошган бўлар эди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, энг катта маош олувчи гуруҳнинг ўртача ойлик иш ҳақи тахминан 8,422 млн сўмни ташкил қилган.

    Прогрессив шкаланинг кўриб чиқилган вариантида ушбу гуруҳ бўйича амалдаги ставка 12 фоиздан 20 фоизгача, солиқ суммаси эса 646 минг сўмни ташкил қилади.

    Энг катта маош оладиганларда даромад солиғининг бундай ўсиши ҳақида нима дейиш мумкин?

    Биринчидан, ушбу гуруҳ вакиллари учун бундай ўсиш унчалик катта аҳамиятли йўқотиш эмас — уларнинг даромади барибир аксарият иш ҳақи олувчиларникидан бир неча баробар катталигича қолади.

    Иккинчидан, ва энг муҳими, 2019 йилдан бошлаб бундай прогрессив шкала жорий этилганда барча ютган бўлар эди.

    Ҳатто энг катта маош оладиганларда ҳам даромад солиғи сезиларли даражада камаяр эди. Масалан, 20 млн сўм олган шахс учун солиқ ставкаси 29,4 фоиздан 25,3 фоизга – 817 минг сўмга камайган бўлар эди.

    Бошқа мамлакатларда вазият қандай?

    Аксарият мамлакатларда иш ҳақига прогрессив солиқ ставкаси қўлланилади яъни иш ҳақи ошиши билан солиқ ставкаси ҳам ошади.

    Бунда оширилган ставка бутун миқдорга эмас, балки муайян суммадан ошган миқдорга нисбатан қўлланилади.

    Максимал даромад солиғи ставкаси Германияда 45 фоиз, Японияда 50 фоиз, АҚШда 39,6 фоиз, Хитойда 31,5 фоиз, Австралияда 45 фоиз, Эронда 35 фоизни ташкил этади.

    Ясси ставкани қўллайдиган мамлакатлар сони бармоқ билан санарли даражада кам. Улар орасида Қозоғистон ва Россия ҳам бор, бу мамлакатларда прогрессив шкалага ўтиш ёки уни бир текисда сақлаш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда.

     

    Ўзбекистонда камбағаллик мавжудлиги тан олинган. Камбағалликни қисқартириш бўйича махсус вазирлик ҳам бор.

    Шу билан бирга, аҳоли даромадлар бобида табақаланиб, ўта бойлар гуруҳи шаклланиб бораётгани ҳам аён.

    Иқтисодий воқеликдан келиб чиқиб илғор жаҳон амалиёти асосидаги биринчи қадам – даромад солиғи бобида прогрессив шкалани қайта тиклаш лозим.

    Солиқ ислоҳотлари жараёнида меҳнатга солинадиган солиқлар бобида истеъмол саватчаси ва яшаш минимуми сингари иқтисодий воситаларни амалиётга жорий этиш эътибордан четда қолди.

    Солиқ ислоҳотидаги хатоларни тузатиш вақти келди. Биринчи навбатда, жисмоний шахслар даромадларига солиқ солишнинг прогрессив шкаласини, солиқ солинмайдиган минимумни қўллаган ҳолда, қайта тиклаш зарур.

    Бу мамлакат солиқ тизимини оптималлаштириш бўйича биринчи, дастлабки зарур чорадир.

    Фарҳод Қурбонбоев, Иқтисод фанлари номзоди.

    20.07.2022, 17:44   Изоҳ (0)   13445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳокимиятдаги қариндош-уруғчилик, нотўғри қарз сиёсати ва Украинадаги урушнинг оқибатлари: Шри-Ланка инқирозига нима сабаб бўлди?

    20.07.2022, 17:08

    Европада йиллик инфляция июнь ойида рекорд даражага етди — 8,6 фоиз

    20.07.2022, 16:27

    Япония ўз тарихидаги энг қиммат газни сотиб олди

    20.07.2022, 14:32

    Ўзбекистондан Хитойга газ экспорти 2022 йилда 2 баробар кўпайди

    20.07.2022, 14:21

    Ўзбекистонда қайси ҳудудларда энг кўп қурилиш бўлаётгани маълум қилинди

    20.07.2022, 13:33

    Озиқ-овқат инқирози: БМТ 2022 йилни «мисли кўрилмаган очлик йили» деб номлади

    20.07.2022, 12:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45

    Google Play’да пул ўғирлайдиган ўнлаб иловалар аниқланди

    Дунё | 26 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.