• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага уйланаётгани ростми? Актёр Озода Нурсаидованинг клипидан сўнг авж олган миш-мишларга изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Шаҳзод Султонов ва Феруза Норматова иштирокидаги видеолар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бир уришиб, 3-4 кундан кейин ярашиб оладиган партнёрлар билан боғлиқ миш-мишлар ҳам талайгина. Баъзи саволларга жавоб олиш мақсадида «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова актёр Шаҳзод Султонов билан суҳбатлашди.

    «Режиссёрликка қайтмоқчиман, аммо актёрликдан ортмаяпман»

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    — Институтни битирган йилим «Бегуноҳ» номли 67 қисмдан иборат сериал суратга олганман. Сериалнинг икки мавсуми катта шов-шувларга сабаб бўлган. Афсуски, учинчи мавсумда суратга оламиз, деганимда кучайтирилган карантин даври бошланди. Шундан кейин ҳамма ишлар ортга сурилди. «Сериалдан фойда ололмади, пулдан қийналди», деган гаплар мутлақо ёлғон. Тўғри, пулдан қийналган пайтларим бўлган, аммо тезда ҳаммаси изига тушиб кетган. 2019 йил мен суратга олган «Бегуноҳ» сериали реклама бўйича катта янгилик қилган. Яъни унинг баннерлари Тошкент шаҳрининг кўплаб кўчаларига илинган. Реклама зўр бўлганидан  билиш мумкинки, даромад ҳам шунга яраша бўлган. Албатта, режиссёрлик фаолиятимни давом эттиришни истайман. Аммо актёрликдан ортиб, унга вақт ажратолмай қолдим.

    «Илк ҳазил видеога Сариқ бола сабабчи бўлган»

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    — Бундан роппа-роса бир йил аввал бир гуруҳ ижодкорлар билан Туркиянинг Бодрум шаҳрига саёҳат қилганмиз. Жаҳонгир Хўжаев, блогер Хонзода, Феруза Норматова ва яна кўплаб вайнерчилар бирга кетишимиз керак эди. Аммо Жаҳонгир Хўжаев икки кундан кейин ўзи бошқа рейсда борадиган бўлиб қолди. У Бодрумга биздан кейин келганини кўрсатиш учун ҳазил видео суратга олганмиз. Уни Instagram’га жойлаганимда кўпчиликка маъқул келди. «Кайфиятим кўтарилди, янгиси қачон чиқади?» деган фикрлардан сўнг ҳазил видеолар олишга қизиқиб кетдик. Феруза билан илк видеомиз ҳам айнан Бодрумда тасвирга олинган. Одамларнинг фикри ижобий бўлгани учун Тошкентга келгандан сўнг ҳам уни давом эттиришга қарор қилдик.«Феруза Норматова билан яхши партнёрсиз», деган гапни кўп эшитаман. Халқнинг фикри ҳамиша ҳақ. Билдирилаётган фикрларда деярли негатив гаплар йўқ. Бу ҳам бизнинг ютуғимиз. Самимий, халқона ва замон талабидан келиб чиққан ҳолда видеолар оламиз.

    «Феруза Норматова билан оила қурдик, фақат клипда»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Феруза Норматова билан оила қуришимиз, унга узук тақишим аслида Озода Нурсаидованинг «Хуш келдинг» қўшиғининг тарғиботи билан боғлиқ эди. У оддий клип, биз унда рол ижро этганмиз. Клип ғояси қўшиқнинг сўзларидан келиб чиққан ҳолда яратилган. Қўшиқ сўзлари «Хуш келдинг ҳаётимга» деган мазмунда бўлгани учун «Маррй ме» тарзида клип олдик.

    У ҳар доимгидек клип. Билмадим, нега бунчалик шов-шув бўлиб кетди. Онам ҳам кулиб, «Сен ҳақингда энди бунақа деб ёзишибди», деди. Оила аъзоларим ҳам бундай гап-сўзларни ижобий қабул қилишади. Ўртамизда ҳеч қандай конфликт келиб чиқмайди. Феруза иккимизнинг муносабатларимиз ҳақида жуда кўп гап-сўзлар тарқалган. Ҳаммаси миш-миш. Биз дўст ва яхши партнёрмиз, холос.

    «Instagram’дан яхши даромад топилади»

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    — Ижтимоий тармоқлардаги роликлар орқали актёрлик маҳоратини тўлиқ очиб бериш қийин. Аммо ундан зўр кайфият ва энергия оламиз. Жаҳондаги кўплаб юлдузлар, хусусан машҳур Уилл Смит ҳам ҳам ижтимоий тармоқларда жуда фаол. Аввало ўзи завқланиши учун, ундан кейин бошқаларнинг кайфиятини кўтариш учун видеолар олади. Кейин реклама орқали яхши даромад ҳам топилади. Лекин ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ҳам ижодни талаб этади. Одамларга нима ёқишини ўрганиш ва ҳамиша нима билан эътибор торта оламан, деб бош қотириш керак.

    «Блогер ҳеч кимнинг ризқини юлиб олаётгани йўқ»

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    Фото: Instagram / @shakkhzod_sultonov

    — Ижтимоий тармоқдаги ёшларнинг фаоллиги борасида турлича фикрлар бор. Айнан машҳур блогерларнинг ҳеч қаерда таҳсил олмай, трендга чиқиши ҳам кўплаб танқидларга сабаб бўлади. Аввало, ўша инсонларнинг ризқи қўшилган экан, блогер ёки вайнер бўлди. Агар Аллоҳ пешанасига ёзмаганида, минг уриниб ҳам бу даражага эришмаган бўларди. Тўртта мутахассиснинг «бўлмайди» деган гапи ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Энди чиқиб келаётган ижодкорлар ўзи ҳурмат қилган, машҳур санъаткорнинг олдига бориб маслаҳат олмоқчи бўлса, кескин фикр билдириб, унинг руҳиятини чўктириб қўйиши мумкин. Ўзим ҳам худди шу жараённи бошдан ўтказганим учун яхши биламан. Одамзод ўзига 5 дақиқадан сўнг нима бўлишини билмайди. Қандай қилиб бутун бошли одамни келажакда нима кутаётганини айтиб бериш мумкин. Яқинда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширган бола олдимга келиб, гапириб берди. Институтга ҳужжат топширгани борса, ўша ерда ишлайдиган устозлардан бири «Сендан актёр чиқмайди, ташқи кўринишинг тўғри келмайди. Сенинг бўй-бастинг, кўринишинг Шаҳзод Султоновга ўхшаган бўлиши керак», дебди. Ҳалиги бола билан гаплашиб сездим-у, унинг иштиёқи буткул синиб бўлган.

    2020 йили Ўзбекистонда вайнер ва блогерлик соҳаси ривожланишни бошлаган бўлса, ўшанда чиққанларга қарата жуда кўп тош отилганди. Тўғри, уларда камчилик бўлиши мумкин, аммо уни йўқоца бўлади-ку. Бачкана видео олаётган бола ҳам улғаяди, қилаётган иши нотўғри эканлигини тушунади. Ҳар доим ҳам шундай қолиб кетмайди-ку.Блогерлар кўп пул топади, дейишади. Ҳақиқатан ҳам уларнинг даромади яхши. Аммо бир ҳақиқатни англаш керак, улар ҳеч кимнинг ризқини юлиб олаётгани йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, актёр Шаҳзод Султонов 1996 йилнинг 27 январь санасида таваллуд топган. Отаси «Зилола» қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда Ойбек Султонов ҳисобланади.

    Мавзуга доир:
    • Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)
    • Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • Турмуш ўртоқ сифатида оддий йигитларни танлаган ва бундан пушаймон бўлмаган юлдузлар
    • Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида бир-бирига кўнгил қўйган юлдузли жуфтликлар (фото)

    18.07.2022, 15:44   Изоҳ (0)   47203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков вазир бўлишдан кўра хонандалик яхшироқ экани ҳамда ҳозирги лавозимида қанча ойлик олиши ҳақида гапирди (видео)

    18.07.2022, 14:04

    Нигина Жабборова нима сабабдан «Афандининг қизлари» кулги жамоасини тарк этгани маълум бўлди

    18.07.2022, 12:42

    Йигитали Мамажонов илк марта раҳматли дадаси, Россияда кунига 200 доллар топгани ва онаси улар билан яшамаслиги сабаби ҳақида гапириб берди (видео)

    17.07.2022, 21:39

    «Гарри Поттер» ҳақидаги китоблар тўпламининг биринчи нашри Christie’s аукционида сотилди. Тўплам 118-177 минг долларга баҳоланган

    17.07.2022, 15:56

    Аваз Охун 7 йил фарзанд кўрмагани, фитнага учраб, уч хоналик уйнинг пулига куйгани ҳақида (видео)

    17.07.2022, 11:52

    Instagram: Муродбек Қиличевнинг 122 минг долларлик хариди, ота-онасига машина совға қилган Элёр Мелибоев, Ширин қизалоғини мухлисларига кўрсатди

    16.07.2022, 22:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.