• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Озодбек Назарбеков вазир бўлишдан кўра хонандалик яхшироқ экани ҳамда ҳозирги лавозимида қанча ойлик олиши ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбеков «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида  вазир бўлишдан кўра хонанда бўлиб ижод қилиш яхши эканини, қанча ойлик олишини, «Жалолиддин Мангуберди» сериалига кетган маблағлар, «Ёр-Ёр» кўрсатувига муносабати ва соғлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.

    Озодбек Назарбеков учун вазир бўлиш яхшими ёки хонанда?

    «Албатта хонанда бўлиб ижод эркин ижод қилишнинг қулайлиги юқори. Бугунги кунда, давлат идоралари халқ манфаатига хизмат қилаётган пайтда вазир бўлиш янада масъулиятли ҳисобланади. Ҳаловат жойида бўлмайди. Вақт, иш кўламининг кенглиги нуқайи назаридан катта давлатнинг бутун бир маданият соҳасига жавобгарлик инсонни беҳаловат қилиши аниқ», — дейди маданият вазири.

    Маданият вазири қанча ойлик олади?

    «Ишни ёқади, ёқмайди деб қилиш нотўғри, мен буни ўзимга масъулият ва юклама деб қабул қилганман. Буни халқимиз ва президентимиз олдидаги менинг масъулиятим деб биламан. Ойлигим бугунги кунда, яқинда ошганини ҳисобласам тўлиқ ҳисобда 20 000 000 дан ошади, ҳозир эса қўлимга олаётганим 14-15 000 000 га боради», — дейди Ўзбекистон халқ артисти.

    «Жалолиддин Мангуберди» сериалига кетган маблағлар ҳақида

    «Жалолиддин Мангуберди» сериалига кетган маблағлар ўзини оқламади деган хулосага боришга ҳали вақтли. Сериалнинг биринчи фасли тугади, ҳозир эса иккинчи ва учинчи фасллари суратга олиниши кутилмоқда. Бу йил иккита фаслини ҳам суратга оламиз, сериалнинг биринчи фаслида қаҳрамонларнинг феъл-атвори билан таништирилди, шу билан сериал якунланди. Шунинг учун ҳам ҳали хулоса қилишга эрта деб ўйлайман. Ижод маҳсули шунақа, керак бўлса баъзи ишларни декорацияни бузиб қилишга тўғри келади. Биринчидан, ижодий ишлар ҳар доим ҳам моддий манфаат келтириш учун қилинмайди. Иккинчидан, бу сериал фойда келтирса ҳам, келтирмаса ҳам биз ютамиз. Бу сериал келажакда Ўзбекистонда олиниши мумкн бўлган сериалларнинг рейтингини кўтариб беради. Агар яна тарихий сериаллар олинадиган бўлса жуда бўлмаганда шу сериалнинг рейтингини қайд этади. Бугунги кунда бутун бир овозда сериалларни ким олаяпти десангиз турклар деб жавоб беришади. Шунинг учун улар бу соҳада энг олди қаторида. Турклар билан ҳамкорлик қилишдан асосий мақсад кино индустрияни ўзгартириш эди. Мана шу катта-катта лойиҳалар, ҳамкорлик, аҳолига тақдим қилинаётган проектлар кинони ‘оёққа туриши’га сабаб бўлди. Бугун ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистон киноси ‘оёққа турмади’ дея олмайди. Тўғри, қилинаётган ишлар ҳали кўп, лекин 50 йил эътибор берилмаган соҳадан нимани кутиш керак? Шуни айтмоқчиманки, эртага бу кинони ҳамма ётиб олиб кўрмаган тақдирда ҳам бу ўзбек киносини бир поғона юқорига кўтарилишига хизмат қилади ва шу сериалда суратга тушган бизнинг актёрларимиз ҳар қандай тарихий сериалга тайёр», — дейди Озодбек Назарбеков.

    «Ёр-Ёр» кўрсатувига муносабати 

    «Ёр-Ёр кўрсатуви бор кўрсатувлардан кўчирилган. Лекин умуман бизнинг қадриятларимизга, урф-одатларимизга тўғри келмаслигини ўйлаш керак. Мен битта кўрсатувни бошидан охиригача кўрмадим, лекин эътирозлар бўлгандан кейин интернетда кўриб қолдим. Кесилган жойларини кўрдим, шу миллатнинг вакили сифатида бу кўрсатувни қабул қилолмадим», — дейди маданият вазири.

    Озодбек Назарбеков соғлиғидаги муаммолар ҳақида 

    «Бугунги кунда, умуман олганда дунёдаги 7 миллиард инсоннинг соғлиғи билан боғлиқ қанақадир муаммолар бўляпти, чунки коронавирус ўзининг асоратларини қолдиряпти. Шу жумладан, мен ҳам коронавирус бўлганимдан кейин соғлиғим билан боғлиқ муаммоларга дуч келдим. Икки-уч марта бўлганман, шунда буларнинг ҳаммаси ошқозонимга таъсир қилди ва табиийки, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилишига олиб келди. Ҳозирги кунда анча ўзимга келдим, бироқ хотирамга ҳам катта таъсир қилди», — дейди хонанда.

    Мавзуга доир:

    • Озодбек Назарбеков: «Андижон полкасини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича ҳаракатлар бошланган»
    • «Биз хусусий телеканалларга таъсир қила олмаймиз». Озодбек Назарбеков клипларни эфирдан олдириб ташлаш тўғрисида гапирди
    • Instagram: Отасига машина совға қилган хонанда, сериал учун сочини кестирган актриса, Озодбек Назарбеков бисотидаги энг қадрли нарса нима?

    18.07.2022, 14:04   Изоҳ (0)   48881
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нигина Жабборова нима сабабдан «Афандининг қизлари» кулги жамоасини тарк этгани маълум бўлди

    18.07.2022, 12:42

    Йигитали Мамажонов илк марта раҳматли дадаси, Россияда кунига 200 доллар топгани ва онаси улар билан яшамаслиги сабаби ҳақида гапириб берди (видео)

    17.07.2022, 21:39

    «Гарри Поттер» ҳақидаги китоблар тўпламининг биринчи нашри Christie’s аукционида сотилди. Тўплам 118-177 минг долларга баҳоланган

    17.07.2022, 15:56

    Аваз Охун 7 йил фарзанд кўрмагани, фитнага учраб, уч хоналик уйнинг пулига куйгани ҳақида (видео)

    17.07.2022, 11:52

    Instagram: Муродбек Қиличевнинг 122 минг долларлик хариди, ота-онасига машина совға қилган Элёр Мелибоев, Ширин қизалоғини мухлисларига кўрсатди

    16.07.2022, 22:41

    Алиша Чинай ва Фурқат Аъзамов: Ҳиндистонлик хонанда ҳамда унинг Ўрта осиёлик мухлисининг севги ҳикояси (фото)

    16.07.2022, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.