«Гарри Поттер»нинг биринчи тўлиқ нашри Christie’s аукционида сотилди. Ўз ичига 7 та китобни олган тўплам қанча нархга сотилгани ҳамда харидори номаълум, аммо экспертлар лотни 118-177 минг долларга баҳолаган, деб ёзади «Правила жизни».
Ҳар бир китобга муаллиф Жоан Роулинг томонидан имзо чекилган. Тўпламнинг биринчи китоби «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» (1997) 500 нусхада нашр этилган. Унда имло хатолар ҳам мавжуд бўлиб, 53-саҳифада «бир таёқ» ибораси икки марта такрорланган, орқа муқовада «файласуфлар» сўзида ҳам битта ҳарф тушиб қолган.
Иккинчи китоб «Гарри Поттер ва махфий ҳужра»да (1998) Роулингнинг шахсий мурожаати ҳам бор: «Тесса Макгрегор, энг яхши тилаклар билан».
Тўплам сотувчиси тушган маблағнинг бир қисмини Rowling’s Lumos Foundation болалар хайрия ташкилотига ўтказишга ваъда берган.
Изоҳ (0)