Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг чиқарилиши тўғрисида қарор Сенат томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) сўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг намуналари ҳамда дизайнлари маъқулланди.
Бундан аввал Ўзбекистонда 200 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилиши эълон қилинганди.
Изоҳ (0)