• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон бизнинг муҳим сиёсий ҳамкоримиз» — Сердар Бердимуҳамедов

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов бўлиб ўтган музокаралар тўғрисидаги фикрлари билан бўлишдилар.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон етакчиси Туркманистон президентининг ташрифи халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган биродарлик ришталари тарихида янги саҳифа очишга қаратилганини таъкидлади.

    «Бугун биз Сердар Гурбангулиевич билан мазмунли, очиқ ва батафсил музокаралар ўтказдик, улар, шубҳасиз, ҳамкорлигимизни янги, янада юқори даражага олиб чиқади. Биз икки томонлама кун тартибидаги барча долзарб масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилдик. Ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашдик, бу борада катта ютуққа эришилганини қайд этдик. Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика ва гуманитар йўналишларда биргаликдаги ишимизнинг устувор жиҳатларини белгилаб олдик», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари Туркманистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгармас устувор йўналиши эканини қайд этди.

    Кўп қиррали Ўзбекистон–Туркманистон муносабатларининг мустаҳкамланишига Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ҳиссаси беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

    «Бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ушбу чуқур ўйланган сиёсатни давом эттираётганидан биз, Ўзбекистон чин дилдан хурсандмиз», – деди Ўзбекистон етакчиси.

    Шавкат Мирзиёев музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим соҳаларидаги барча масалалар батафсил кўриб чиқилганини қайд этди.

    Қатор истиқболли йўналишлар бўйича, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, қўшма лойиҳа офисини очиш юзасидан қабул қилинган қарорлар музокараларнинг муҳим натижаси бўлди.

    Автомобилсозлик, кимё, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

    Шу мақсадда ўрта муддатли Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастури қабул қилинди.

    Ҳудудлар ўртасида тизимли мулоқотни ривожлантириш ҳам Ўзбекистон-Туркманистон шериклигига янги суръат бағишлайди. Куни кеча Бухорода муваффақиятли ўтказилган биринчи Ҳудудлар форуми ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлигини яққол кўрсатди. Унинг якунида умумий қиймати 450 миллион доллардан зиёд бўлган аниқ шартнома ва келишувлар имзоланди.

    Парламентлар – Олий Мажлис ва Миллий Кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик самарали кечаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Ҳар доимгидек, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари музокаралар диққат марказида бўлди. Илмий ва академик алмашинувларни ривожлантириш, инновациялар соҳасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилди.

    Бундан буён ҳам Ўзбекистон ва Туркманистон маданияти ва кино кунларини ўтказиб бориш, туризм соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга қарор қилинди.

    Музокараларда минтақамизда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг муҳим аҳамияти қайд этилди.

    «Марказий Осиёда минтақавий жараёнлар ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши минтақадаги барча мамлакатларнинг тараққиёти ва равнақига хизмат қилишига қатъий ишонаман», – деди Ўзбекистон президенти.

    Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Давлат раҳбарлари ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши мақсадида бундан буён ҳам биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирдилар.

    БМТ, МДҲ, ИҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида фаол мулоқотлар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон президенти Туркманистон томонини Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда кўрсатган фаол кўмаги учун миннатдорлик билдирди.

    Давлат раҳбари туркманистонлик ҳамкасбини Самарқандда ўтказиладиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Кўп қиррали Туркманистон-Ўзбекистон муносабатлари бугун жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон бизнинг муҳим сиёсий ҳамкоримиздир. Бугун савдо-иқтисодий шериклик масалалари батафсил муҳокама қилинди, уни кенгайтириш ва диверсификация қилишга иккала томон ҳам тайёр экани тасдиқланди», – деди Сердар Бердимуҳамедов.

    Якунда давлат раҳбарлари кенг кўламли стратегик шерикликни ривожлантириш ва кенгайтириш, уни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш, биродар мамлакатлар ва халқлар тараққиёти ва равнақи йўлида аниқ ва самарали натижаларга эришишга қатъий интилишларини таъкидладилар.

    14.07.2022, 20:11   Изоҳ (0)   10139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойда 2,3 трлн сўмлик чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

    14.07.2022, 19:56

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига 7 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

    14.07.2022, 18:45

    Фарғонада 112 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаласига чек қўйилди

    14.07.2022, 18:12

    Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирди

    14.07.2022, 18:09

    Косонда уч эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди

    14.07.2022, 17:55

    Ўзбекистондаги 4 та Президент мактаби Халқаро мактаблар кенгашига қабул қилинди

    14.07.2022, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.