Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қайд этилишича, вилоят божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан «Фарғона» чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаролардан бири бошқарувидаги Spark автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширув натижасида автомашинадаги йўловчига тегишли бўлган пакетда хорижда ишлаб чиқарилган, сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 112 миллион сўмлик 1 минг 120 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)