Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида фаолиятига чек қўйилган ушбу жиноий гуруҳ ташкилотчилари бўлган Г.С. ва Р.А. жиноий шерикларига «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг «Ислом низоми» номли китоби ва «Ал-Ваъй» журналидан фойдаланган ҳолда бошқаларга дарс ўтиб, Ўзбекистонда конституцион тузумни ағдариб, халифалик давлатини тиклашга тарғиб қилиб кеган.

Шунингдек, Г.С. ва Р.А. ота-оналари, яқинлари ва кўплаб танишларини ўз сафларига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатган.

Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотнинг ғоявий еткачиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошларимизни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айналиб қолишларига сабабчи бўлаётган 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, мазкур давлат фуқароси, содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли Маҳмуджон Холдаров томонидан бошқарилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Бундан олдин Хоразмда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган 4 нафар йигит ушлангани, ўзбекистонлик фуқаро МДҲ давлатларидан бирида қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлгани аниқлангани, Тошкентда Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган талаба ва икки нафар мактаб ўқувчиси ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар