Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.
Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.
«Шу муносабат билан 2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмаслигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Аввалрқо Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Қувончбек Мустафоев ва Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир Жўраев «Дарё» нашри учун берган интервьюсида мазкур қарор лойиҳасида белгиланган вазифалар ҳақида батафсил маълумот берганди.
Изоҳ (0)