Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин туманида 33 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 26 июнь куни Норин тумани «Отбозор» МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшаган 33 ёшли Н.А (оилали, 1 нафар фарзанди бор, автомактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган) ўзининг яшаш хонадони том қисмида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.
Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйганидан оилавий келишмовчиликлар келиб чиққани оқибатида руҳиятида салбий ўзгариш бўлгани аниқланган.
Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Норин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Бундан олдин, Тошкентда 27 ёшли йигит тотализатор сабаб ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилгани, Андижонда 2022 йилнинг дастлабки уч ойида 10 нафар мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Андижонда фуқаро уйида ўзини осиб ўлдирди
- Фарғонада яна бир йигит тотализаторда ютқазиб қўйиб, ўзини осгани айтилмоқда
- Қарзга олган 57 млн сўмни тотализаторда ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осиб қўйди
- Тошкентда раҳбарининг 6 млн сўм пулини тотализаторга тикиб, ютқазиб қўйган йигит ўзини пичоқлади
Изоҳ (0)